Яқиндагина «Макка»га бориб келган Юлдуз Усмонова Гулноранинг «ғийбатини» қилиб ўтирибди

Юлдуз Усмонова ижтимоий тармоқлар орқали ўзининг қаерда экани, автомашиналарда челленж қилиши, туғилган куни ва ҳоказоларни «кўз-кўз» қилиб туради.

Охиргиси ҳаммасидан ўтиб тушди.
Нима эмиш? Гулнора Каримова ўғри эмиш!
Кимсан Гулнора Каримова ўғри. Айни баёнот ортидан на Бош Прокуратура ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлардан садо чиқмай турганда Гулноранинг 1.2 млрд. доллари ташвиши биз журналистларга қолиб кетди ёки …

Жаҳонгир Позилжонов, Зиёда, Ҳалима ўзининг ижтимоий тармоқлар орқали «Опа»ни соғинганларини, уни тезроқ фарзандлари олдига қайтишини сўраб тилак билдиришди.
Улар тош бўрон қилинмади, холос. Айрим «заказ»чилар ҳужумга ўтишди.

Хўш, Жаҳонгир, Зиёда, Ҳалиманинг тилагида ким нима ёмонлик кўрди. Шахсан мен ҳам гарчи ҳурмат қилган инсоним ашаддий жиноятчи бўлсада, унга тилак билидиришга ҳақлиман. Бу менинг шахсий бурчим. Мен иккиюзламачи эмасман!

Юлдуз Усмонова камера қаршисида чиройли бўлиб ўтириб олиб, Гулнора Каримовани ўғри, бошга бало, айримларнинг бошига «қор» ёғдиргани каби гапларни айтиб, уни таҳқирлади.

Пулини бермаганию, ўзини тинимсиз текинга, томсувоққа ишлатилганини ҳам Юлдуз Усмонова айтишга улгурди.

Сенга нима дейдиган одам йўқ! Туркияда юрган кунлариз ёдда турсин опагинам! Хулоса ўзингиздан!

Юлдуз Усмонованинг баёноти ортидан Жаҳонгир Позилжонов гапирган гапини қайтиб олди, сабаби у Ҳокимнинг «қўлидан» чиққан қўшиқчи экан. Масалага ҳоким аралашди, шекилли!
Video Ple

Шу вақтда кутилмаганда Рашид Холиқов ҳам Юлдуз Усмонова тарафга ўтди.

Ишонинг санъаткорларнинг кўпи Юлдуз Усмоновани қўллаб қувватламади ва аксинча улар сукут сақлашни маъқул деб билишди ва бу кичкинагина қўрқув ҳали ҳамон мавжуд деган фикрни шакллантиради.

Улар кутишди. Агарда Жаҳонгир гапидан қайтмаганда эди, уларнинг сафи яъни Зиёда, Ҳалиманинг сафи 100 дан ошиб кетарди.

Юлдуз Усмонованинг баёноти унинг ички ҳиссиётими ёки уюштирилдими, буни худо билади! Юлдуз Усмонова худони таниган, билган аёл деб ўйлайман ва шу сабаб ўзлари яна бир кун, яъни кечагидай ҳақиқатни айтадилар, фақат тинч яшаб турсак бўлди.

Юлдуз Усмонованинг гапидан кейин Имон Каримова ҳам ўз фикрларини ижтимоий тармоқлар орқали билдирди. У кесатиқларга тўла, лекин самимий ёзилган. Мен ҳаётим давомида кўп инсонларни танидим, билдим, лекин Имондек онага содиқ ва она учун курашадиган қизни кўрмадим. Гулноар н6има қилган ва нима қилмаган билмиманку, лекин у ўз қизини онага меҳрибон ва ўта меҳрибон қилиб тарбиялаган экан.

Ҳеч ким қолмаганда ҳам, Гулноранинг ҳимоясида турадиган ягона ва қайтмас бир одам бор. У ҳам бўлса Имон Каримова. Ислом Каримов ҳам ҳаттоки ўз онаси учун бир ўғил қилиши керак бўлган ҳимояни, ҳаттоки ОАВ орқали ҳам қила олмаяпти. Имон эса ҳақиқий она учун жонини беришга тайёрлигини билдирди.

Манба:Жаҳон.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркманистонда оқ либос кийиш тақиқланди ва лабларига ботокс қўйган 50 га яқин стюардесса ишдан бўшатилди

Туркманистонда аёллар ва қизларнинг шахсий ҳаёти устидан назорат кучайтирилиб, уларнинг ташқи кўриниши ва хатти-ҳаракатларига қўйилаётган талаблар рўйхати кундан-кунга ...

Хабарлар: ўзбекистонда ўртача ойлик даромад қанча эканига ойдинлик киритилди

Шахсий автоми ё такси: қай бири афзал?

Экспертларнинг баҳолашига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахсий фойдаланишдаги транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 баробарга ўсди. 2015 йилда ҳар 1000 ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400