Бозор қиймати мавжуд активлар нега текинга берилиши керак?

“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизини “ноль” қийматда Россиянинг Николь-Пак компаниясига бериш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинибди.

Жудаям қизиқ қарор. Нима учун бундай деяпмиз?  13 ой муқаддам, 2018 йил 5 июнь куни “Angren Paсk” ХК АЖнинг 53.05% акцияси ёки 215600 дона акцияси ҳар бири 10 000 сўмдан, жами 2 156 000 000 сўмга айни шу рус компанияси Николь-Пакка сотилганди.

Эътибор беринг, корхонанинг акцияси номинал қиймати 1 500 сўм бўла туриб, 6.7 баробар қимматига, яъни 10 000 сўмдан сотилган. Демак, сотиб олинган корхона шунга арзийди.

Савол туғилади: бозор қиймати номинал қийматидан каррасига юқори нархларда сотилган корхонанинг давлатга тегишли 25% акцияларини “текин”га беришга қандай зарурат ё сабаблар мажбур қилди экан? Давлатга тегишли мазкур пакет 13 ой аввалги нархларга ҳисобланганда ҳам бир миллиард сўмдан қимматроққа сотилиши мумкин эди-ку.

Фақат инвестиция мажбурияти қўйилибди-ку эвазига деманг, ҳатто ёш бола ҳам тушуниб қолди бу “инвестиция мажбурияти” схемаларини. Банк кредити олиб “инвестиция мажбуриятини бажариб”, “уй-жой сити” қураётганларни, ишончли бошқарувга миллиардлаб турадиган гигант активларни эгаллаб олиб, бугун ташқаридан пулни ҳайдаб келиб гўёки инвестиция мажбуриятини бажаргандай бўлиб, эртасига пулни яна аффилланган ҳисобларга ортга олиб чиқиб кетаётганларни кўп кўраяпмиз, эшитаяпмиз.

Бизни ҳайрон қолдираётган, ўйлантираётган, қийнаётган масала битта: нега бозор қиймати мавжуд активлар текинга берилиши керак?!

Манба: davletovuz

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Кундош билан яшаш –азоб

Косон тумани Арабхона қишлоғида яшовчи Аслонова Сарвиноз Исроил қизи қишлоқдоши Жуматоев Собиржон Саидмуродович билан 2010 йил октябрда ойида шаръий никохдан ўтиб, эр-хотин ...

Ӯзбекистонда инсон тақдири уй ҳайвоничалик ҳам бӯлмаганими?

Ӯзбекистонда норасмий маълумотларга қараганда айни пайтда бир миллион атрофида Ӯзбекистон фуқаролигига эга бӯлмаган ватандошлар бор. Бироқ бизга исми-шарифи сир сақланиши ...

Ўзбекистонда мобил интернет нархи қирғизистонга нисбатан 15 баробар қиммат

Ўзбекистон мобил интернет арзонлиги бўйича дунёда 69-ўринни эгаллади. Бу ҳақда 230 мамлакатда мобил хизматлар нархи баҳоланадиган Worldwide mobile data pricing  рейтинги ...