Ўзбек футболининг асл “эгалари” Кореяда кема ясамоқда!

Менинг ёшлигим тўлиқ футбол билан ўтган десам мақтанчоқликка йўйманг! Чамаси 9  ёшимдан бошлаб футбол билан озми-кўпми  шуғилландим. Биз бу спортга дўстим – синфдошим  Яшнар  билан бирга қадам қўйганмиз. Тўғри, профессионал футболда ўйнаш бизга айрим ўзимизга боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра насиб этмади, аммо энди афсусланишдан фойда йўқ.

Иллюстратив фото

Дўстим Қарши шаҳридан эди, оиласи бироз молиявий қийинчиликларга қарамасдан аҳил яшар, бировга нолиганини сира эслай олмайман.
Дадасининг вафотидан сўнг рўзғор ташвишлари бўйнига тушгач, синглисини узатиш учун  Яшнар Корея давлатига ишга кетди. Мен эса уни қўмсардим, доимо интернет орқали алоқада бўлиб туришга интилардим.

Кетганига чамаси 2 йил бўлган пайтлари эди. Ижтимоий тармоқ орқали гаплашиб қолдик. Дўстим ҳаяжонга берилиб қизиқ бир воқеани айтиб берди.  У ишлаётган кема ишлаб чиқарувчи корхона раҳбарлари футбол бўйича турнир эълон қилишибди.
Яшнар билан бирга ишлайдиган  қора кўз ўзбеклар ўзлари жамоа тузиб турнирда иштирок этишибди. 2 ҳафта давом этган мусобақада ҳамюртларимиз рақибларига ҳеч қандай имкон қолдиришмапти.

Дўстим ҳикояси якунлангач, маҳзун овозда ғалабадан сўнг бир корейс айтган сўзларини айтиб берди : «Сизларда иқтидорли йигитлар шу қадар кўп экан, нега футболингиз ривожланмаяпти?»
Тўғриси, нима дейишни билмай қолдим. У кулиб гапини давом эттирди: «Демак сизларда болалар футболи ва катталар футболи ўртасида сезиларли узилиш бор, акс холда бу қадар иқтидорли ва меҳнаткаш йигитлар билан аллақачон Осиёда 1-рақамли жамоага айланишингиз керак эди»,- дея мендан нари кетди. Ушбу суҳбатдан сўнг ғолиблик ҳам татимай қолди… Дўстим билан суҳбатдан сўнг унинг кайфияти менга юқди, шекилли, ёки футболимизга четдан туриб назар ташлаган инсоннинг фикрлари ўйлантириб қўйдими? Билмадим.

Ўйлаб қаралса, футболимиздаги оғриқли нуқталардан бирига айланаётган ёш иқтидорларнинг профессионал даражага чиқа олмаётгани футболимиздаги асосий муаммодир. Балки УФА  «Супер лига»дан   кўра чекка-чекка вилоятларда ёш иқтидорларни излашни  кучайтиришни йўлга қўйиши керакдир? Балки, ривожланиш учун янги йўл излаш керакдир?  Футболимиз ривожи учун қилинаётган ҳаракатларнинг стратегиясини ўзгартириш ҳақида ўйлаб кўрсак, бу зарардан ҳоли бўлмас эди.

Қирғизистон,  Виетнам, Қатар сингари термалар сўнгги  йилларда футбол ривожи учун янгича ёндашувдан боришаётгани учун катта ареналарда ишончли кўринишмоқда.
Бугун Яшнар каби кўплаб туғма иқтидорлар юртимиз футболидаги таниш-билишлик, коррупция сингари зарарли иллатлар сабаб футбол оламига кира олмай, ўз нонини мусофирликда териб юришга мажбур бўлмоқда. Эртага шу иш бошқа бир уларданда иқтидорли футболчининг бошига тушмайди деб ким кафолат бера олади? Футболимиз ривожи учун, балки, Қатар сингари алоҳида режа тузишимиз керакдир, балки, Қирғизистон сингари хатто клубига эга бўлмаган футболчиларни терма жамоага чақириш керакдир? Билмадим,билмадим ниманидир ўзгартириш вақти келди.

«Насаф» клубининг академиясини олайлик. Клуб селекция ишларига сўнгги йилларда урғуни кучайтирди ва натижалар ўзини узоқ куттирмади. Клуб ҳар мавсум ўзбек футболи учун янгидан-янги номларни етказиб беришни йўлга қўйган эди, аммо…
Ачинарлиси, бу клуб академияси ҳам молиявий муаммоларга ўралашиб қолди. Ўйлашимча, футболимиз янгича ёндашувга жуда муҳтож.

Олдинда узоқ ва анча қийин бўлган ЖЧ саралаш учрашувлари бизни кутиб турибди. Агар Мундиалга боришни хоҳласак, футболимиз ривожи учун янгича услубда ёндашиш тўғрисида дўппини қолга олиб ўйлаб кўриш керак!

Мен ўзбек футболининг айрим оғриқли нуқталари қурбони бўлганим, ёки дўстимнинг мендан узоқда эканлигидан нолимоқчи эмасман. Шунчаки, ўзбек футболининг ўсиши ва аввалги даражасиданда юқорироққа кўтарилишини жудаям хоҳлайман, холос!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 эврил туроннинг ўзбекистонга қайтиши            

Ўзбекистон  ҳеч биримизга сир эмаски, моддий ресурсларга ниҳоятда бой мамлакат. Шунинг баробарида дунёни лол қолдирувчи буюк тарихига, маданий, маърифий, маънавий ўзлигига ...

Яхшилик қил, кейин хафта “реклом”!

Бундан саккиз йил олдин биринчи марта ногиронлар аравачаси олдим. Маҳаллий телевидение, ҳомийлар, ҳокимиятдан вакиллар келиб, уйимизга бир тўйнинг одами йиғилгани, мени ...

Путиннинг охирги 6 йилдаги даромадларини эълон қилинди

Россия Марказий сайлов комиссияси ҳозирги президент ва президентликка номзод Владимир Путиннинг охирги олти йилдаги даромади тўғрисидаги маълумотларни маълум қилди. Бу ҳақида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400