Жаслиқда намоз ўқиш учун шароит бормиди?

Президент қарори билан ёпилган Жаслиқ қамоқхонасида диний амалларни бажариш учун шароит бормиди? Бу саволга ИИВ Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш бошқармаси бўлим бошлиғи Жамшид Султонов жавоб берди, деб ёзади “Human” сайти.

“Жазони ижро этиш колониясида фақат мусулмон ёки айни бир дин вакилларидан иборат маҳкумлар жазони ўтамайди. Колинияда маҳбусларнинг кун тартиби битта ва ягона тарзда белгиланади. Бу нима дегани? Масалан кимдир соат 3, кимдир 5 да, яна кимдир 6 да турса ва яна кимдир умуман турмаслиги мумкин. Шунинг учун ҳам шундай қатъий тартиб ўрнатилган.

Шундан келиб чиққан ҳолатда, жазони ижро этиш колонияларида агар маҳбуснинг кун тартибига таъсир қилмайдиган бўлса, ҳар қандай ибодатни қилиши мумкин. Бундай ҳолатда маҳкумларга ҳеч қандай жазо ёки чекловлар қўйилмайди.

Шуниндек, маҳбус ўз ихтиёри билан кечаси туриб намоз ўқиши ёки ўзи туриб, саҳарлик қилиб, кун давомида рўза тутиб юрадиган бўлса, уни мажбурлаб тушлик қилдириш ёки бошқа мажбурлашлар йўқ. Намоз ўқишда эса кун тартибига таъсир қилмайдиган ҳолатларда бемалол ўқишлари мумкин. Бунга ҳеч ким тўсқинлик қилмайди”, дейди масъул Ж.Султонов.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда қуръон байрами нишонланади

Бугун, 11-май куни Бишкек шаҳрида Қуръон байрами нишонланишини Қирғизистон мусулмонларининг диний идораси маълум қилди. Идора матбуот хизматининг хабарига кўра, «Қуръондан ...

Қирғизистон собиқ муфтийси эркакларни иккинчи хотин олишга чақирди

Қирғизистоннинг собиқ муфтийи Чубак ҳожи Жалилов ўзининг каналида иккинчи хотин олганини билдириб, эркакларни ҳам шунга ундади. «Кылым шамы» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ...

Мусулмон оламидаги тушкунлик сабаби нимада? 

Бугун сайёрамизда статистик маълумотларга кўра, мусулмонлар ер юзи аҳолисининг 23 фоизини ташкил этади. Яъни уларнинг сони 1.7 миллиард. Бу ислом аҳкомлари амалларини ...