Ўзбекистон Туркиядан 24 та “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги турк зирҳли машинасини олди

Ўзбекистон Қуролли Кучлари “Ejder yalçın” 4Х4 русумидаги 24 та турк зирҳли машинасини қабул қилиб олди. Бу ҳақда Дунё қурол савдоси маркази Туркия Ҳарбий-саноат комплекси маълумотларига асосланиб хабар берди.

Манбада айтилишича, 2017 йилда Туркиянинг Nurol Makina хусусий мудофаа компанияси UzAuto билан ўзаро англашув меморандумини имзолаган. Унда Ўзбекистон корхоналарида 1000 та “Ejder yalçın” зирҳли машинасини ҳамкорликда ишлаб чиқариш кўзда тутилган эди. Ушбу ҳужжатда Ўзбекистонга ушбу русумдаги 24 та техникани етказиб бериш, келгусида уларни ўзбек корхоналарида ҳам ишлаб чиқариш ва учинчи давлатга сотишга рухсат бериш белгилаб берилган.

Қайд этилишича, зирҳли машиналардан чегараларни қўриқлашда фойдаланилади.

Маълумот учун, “Ejder yalçın” техникаси Туркия қуролли кучлари томонидан мамлакат шарқи ва Суриядаги амалиётларда кенг қўлланилган. 2019 йил май ойида мазкур турдаги зирҳли машиналарни Венгрияга ҳам етказиб бериш бўйича музокаралар олиб борилаётгани маълум бўлганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Яна бир ҳокимни ўринбосари ва кадастр бўлими мутахассиси ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда «Г.С.» МЧЖ раҳбари У.нинг ...

Қозоғистонда 45 нафар йўловчиси бўлган автобус ағдарилиб кетди

Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди. (more…)

Абдулла қодирий қайтмаган ҳовли

Мақола bbc.com сайтидан олинди Муаллиф: Анора Содиқова Тошкентнинг марказида Парижнинг 13-кварталига қиёслаш мумкин бўлган бир маҳалла бор... Ўша кўчада оқ тунукалар билан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400