Қарағанда вилоятидаги трассада 45 нафар йўловчиси бўлган, Егиндибулақ – Қарағанда йўналиши бўйича кетаётган рейсдаги автобус ағдарилиб кетди.
Ағанаш натижасида уч киши жабрланди, улар Бўтақора посёлкасидаги марказий касалхонага ётқизилди. Қолган йўловчилар Шешенқора посёлкасига жойлаштирилди.
Маҳаллий ОАВ Қозоғистон Республикаси ИИВ қошидаги ФВ қўмитасининг расмий вакили Руслан Иманқуловнинг сўзларини иқтибос қилиб келтирмоқда. У фавқулодда ҳодиса Қарағанда – Аяғуз – Бўғаз трассасининг 103-километрида рўй бергани, Setra русумли автобус ағдарилиб кетганини айтиб берди.
Ҳалокатнинг сабаблари хабар қилинмаяпти, лекин об-ҳаво шароитлари ёмонлашгани туфайли, 11 январь куни олти вилоятдаги, жумладан Қарағандадаги республика трассаларида ҳаракат чекланган.