2020 йил 1 январдан бошлаб 20та мамлакат фуқаролари учун 30 кун муддатга визасиз режим жорий этилади. Бу ҳақда сешанба куни Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов иштирокида бўлиб ўтган пресс-конференцияда хабар берилди.
Визасиз режимни жорий этиш президентнинг “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида кўзда тутилган. Фармонга кўра, эндиликда Ўзбекистон 85та мамлакат билан визасиз режимга эга. Шу билан бирга, 77та давлат фуқароларида Ўзбекистонга электрон виза орқали келиш имкони мавжуд.
2020 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга визасиз режим жорий этиладиган 20та мамлакат:
- Антигуа ва Барбуда
- Барбадос
- Белиз
- Гренада
- Доминикан Республикаси
- Мексика Қўшма Штатлари
- Гватемала Республикаси
- Гондурас Республикаси
- Коста-Рика Республикаси
- Куба Республикаси
- Никарагуа Республикаси
- Панама Республикаси
- Тринидад ва Тобаго Республикаси
- Эль-Сальвадор Республикаси
- Сент-Винсент ва Гренадина
- Сент-Люсия
- Багам Ороллари Ҳамдўстлиги
- Доминика Ҳамдўстлиги
- Сент-Китс ва Невис Федерацияси
- Ямайка