Прокуратура ва Солиқ идораси ходимларининг ноқонуний ҳаракатларидан шикоят қилиб халққа танилган қибрайлик тадбиркор Олим Сулаймонов ўзининг Facebook’даги саҳифаси орқали мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган «Cobalt» автомашинасидаги техник носозлик ҳақида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, 4 позициядаги «Cobalt» автомашинасини орқага ҳаракатлантирмоқчи бўлсангиз, тўхтатиш тизими (тормоз) умуман ишламаяпти.
Ушбу пост остидаги изоҳларда эса унинг «дўстлари» турли хил фикр билдиришмоқда.ф
Балки бу борада автомашина ишлаб чиқарувчилар расмий жавоб беришар!
«7news.uz» нашрининг ёзишича, бу нафақат ушбу тадбиркорнинг автомашинасида, балки кўпчилик ўз автомашинасида дуч келаётган муаммо эканлигига гувоҳ бўлиш мумкин.