Қашқадарё — Ишида жиддий камчиликка йўл қўйгани учун кейинчалик узр сўраган Қашқадарё вилояти ҳокими Зафар Рўзиев янги ўқув йилида мактабларга боради, деб ёзади Zed News.
“Вилоят ҳокими янги мактабларнинг 2019-2020 ўқув йили бошланишига бағишланган байрам тадбирларида иштирок этади ва болажонларга ўзининг ҳаёт йўли ҳамда тавсиялари билан ўртоқлашади”, дейилган ҳокимлик ахборот хизмати хабарида.
Шунингдек, вилоятдаги ташкилот раҳбарлари, зиёлилар, санъат ва маданият аҳли, туман ҳамда шаҳар ҳокими ва ўринбосарлари ҳам ўзлари ўқиган мактабларга бориши айтилган.
Яқинда ўтган селектор йиғилишида президент Шавкат Мирзиёев ҳокимлар мактабларга бориб, ўқувчиларга дарс ўтишлари ҳақида топшириқ берганди.