«Риштон—Сўх» йўли очилганми?

11 сентябрь, чоршанба куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Давлат божхона қўмитаси мутасадди вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда журналистлар «Риштон—Сўх» йўли очилиши нега эълон қилингани ҳолда кечиктирилаётгани, бу борада Ўзбекистон Республикаси давлат божхона қўмитаси қандай позицияда эканлиги билан қизиққан.

«Kun.uz»нинг ёзишича, бу масала юзасидан қўмита Божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Рустам Қобулов жавоб берган.

« ‘Риштон—Сўх’ йўлининг очилишини жуда кўпчилик кутаётгани шубҳасиз, чунки бу аҳолига катта қулайлик туғдиради. Расман таъкидлайман — бу масала ечими айни пайтда биз томонга боғлиқ эмас. Сабаби, биз ўзимизга боғлиқ барча ишларни бажарганмиз, йўл очилишига тайёрмиз ва буни кутяпмиз.

Қирғизистонлик ҳамкасбларимиз бу йўлнинг очилишини ортга суриш билан биргаликда бирор сабабни ҳам кўрсатишмаяпти. Ҳолбуки, йўл очилгани тантанали равишда эълон қилинган, ҳоким ва губернаторлар учрашган, бир-бирларини қутлаган эдилар. Лекин бу борада ишлар, музокаралар давом этмоқда», — дейди Рустам Қобулов.

«Тўғri.uz»нинг қўшимча қилишича, дастлаб «Риштон—Сўх» постининг очилиши бўйича Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида келишувга эришилган эди. Бироқ, номаълум сабабларга кўра ҳозир унинг фаолияти тўхтатилди.

«Биз Қирғизистоннинг жавобини кутяпмиз. Бу йўл очилиши керак. Томонлар ўртасида ҳукумат даражасида музокаралар ўтказилди. Бироқ, ҳозирча Қирғизистон томонидан мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берилмади», — деган Рустам Қобулов.

Маълумот учун, «Риштон—Сўх» ҳудудларни боғловчи қисқа йўл ҳисобланади. Унинг ёпилиши оқибатида фуқаролар 200 километрдан зиёд ортиқча йўлни босиб ўтишга мажбур бўлмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Андижонда беморнинг ўғли шифокорни қўлини боғлаб, устидан бензин сепди

Жорий йилнинг 21 август куни Андижон вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида даволанаётган бемор Аҳмедова Инобатхоннинг ўғли томонидан мазкур тиббиёт муассасасининг ортопедия ...

Владимир путинга суиқасд уюштирилган

Американинг Newsweek журнали АҚШнинг уч юқори мартабали мулозимига таяниб, март ойида Россия президенти Владимир Путинга суиқасд уюштирилгани ҳақида хабар берди. Вашингтон бу ...

Муаммо кўп, ваъдалар эса фақат «хўп-хўп»

Учқўрғон – Қирғизистон Республикаси билан чегарадош туман. «Қирғизқўрғон» маҳалласини эса чегара билан йўл ажратиб туради, холос. Шу сабаб, 2014 йил мазкур ҳудуддаги 70 дан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400