Ўзбекнинг забардаст шоири

Бугун ўзбекнинг забардаст шоири Шавкат Раҳмоннинг туғилган куни. Бундан қарийб 70 йил олдин Ўшда шундай шоир дунёга келганди.

Шавкат ака атиги 46 йил яшаган бўлса-да, ўзидан ҳадсиз бойлик қолдириб кетди. Келаси йилга шоирнинг 70 йиллик юбилейини дурустроқ нишонлаш керак.

Қуйида Шавкат Раҳмоннинг сўнгги васият шеърини ҳавола қиламиз.

Айт, эй хаста булбулим,

Ўшга қачон етамиз?

Яшил боғлар сарғарди,

Мағиз бўлди гужумлар.

Оҳ, вой мунча йўл оғир,

Булбулим…

Улкан соат ўртасида

Мадорим йўқ юрмоққа,

Қашқирлар даврасида

Судраламан турмоққа.

Шунда қолиб кетсам гар

Нетамиз?

Абадият оралаб

Ўшга қачон етамиз?

Қорли тоғлар бағрида

Бегим — Ўшим кўринди,

Султон — Ўшим кўринди…

Наби Жалолиддин

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

От кишнаган оқшом (қисса) 26-қисм

26 Eрталаб Тарлонни сувлатмадим. Емни камроқ бердим. Қишлоқ машриғидаги чимзорга бордим. Отлар сийрак бўлди. Борлари-да ўзимизнинг отлар бўлди. Меҳмон отлар тахчил бўлди. ...

Юлдузли тунлар-44

3 Куз илиқ келгани учунми, Ҳирот тождорлари ҳали ҳам қалъа ташқарисидаги боғларда яшамоқда эдилар. Шаҳарнинг шимол-шарқидаги Қипчоқ дарвозасидан нарида Шоҳруҳ мирзо даврида ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-4

Иккинчи боб Кулги хонасига у уч марта кирди. Мириқиб кулиб, ўзини тўхтатиб олгач, яна қийшиқ ва мўжизакор ойналар олдига борарди. Ана башара, ана сенга найранг! Бир умр ...