Япониянинг Toyota автомобиль ишлаб чиқарувчи компанияси жаҳон бўйлаб 6,39 миллион дона автомобилни савдодан қайтариб олади, дея хабар бермоқда Agence France-Presseахборот агентлиги.
“Toyota Motor Corporation 26 моделдаги автомобилларни, хусусан, Subaru Trezia ва Pontiac Vibe моделларини чақириб олишини маълум қилади”, – дейилади компания баёнотида.
Қайд этишларича, автомобилларнинг қайтариб олинишига бешта турли муаммо сабаб бўлган, бироқ бунда гап айнан қандай муаммолар ҳақида бораётганига аниқлик киритилмаган.
Бундан ташқари, автоконцерн раҳбариятининг алоҳида қайд этишича, ҳозирги вақтда аниқланган камчиликлар автоҳаваскорларга ҳеч қандай зарар етказмаган.