Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми сезиларли равишда камайиб кетмоқда

2019 йилнинг январь-август ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми 11,1 фоизга камайди, деб ёзади “EVERYDAY.UZ” сайти.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 764,1 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 679,5 минг тонна.

Дизель ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди – 4 фоиз. 2018 йилда 730,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда – 701,2 минг тонна.

Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-август ойларида нефть қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 6,5 фоизга қисқартирди – 467,2 минг тоннагача.

2019 йил январь-август ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 40,33 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 0,2 фоизга кўп.

2019 йил январь-август ойларида Ўзбекистон 1,38 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 3,1 фоизга камдир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон халқаро consumers international ташкилотининг аъзоси

Ўзбекистоннинг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Халқаро истеъмолчилар ташкилоти - Consumers Internationalнинг тўлақонли аъзоси бўлди. ...

Ҳайдовчилар норози. урганчдаги пулли автотураргоҳларни ким тартибга солади?

Бу савол Урганч шаҳри аҳолиси ва меҳмонлари томонидан бот-бот янграмоқда. Сабаби, уларнинг кўпчилиги у ердаги деҳқон бозори ва йирик савдо мажмуалари яқинидаги пулли ...

Девальвация

Халқаро Иқтисодий тараққиёт маркази экспертлари “2014 йилнинг охиригача Россия рубли яна 20 фоизга қадрсизланишини маълум қилмоқда”, деган хабар тарқатмоқда Tengrinews.kz ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400