Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилмоқда

Бу тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорда кўзда тутилган. Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар, шунингдек 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:

— 2020 йил 1 мартга қадар Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;

— 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“bukhara cotton textile” қурувчи-монтажчилари ва ходимлари ижтимоий тармоқларда улар номидан берилган шикоят ноўрин эканлигини билдиришди

Бухородаги Ўзбекистон-Буюк Британия ва Россия қўшма корхонаси “Bukhara Cotton Textile” асбоб-ускуналарини монтаж қилаётган ишчилар ижтимоий тармоқларда улар номидан берилган ...

Тула полициясининг ўзбекистонлик мигрантларга муносабати танқид остига олинди

Ушбу ҳудуддаги полициянинг катта текшируви вақтида икки юзга яқин мигрант узун колонна сифатида туришга мажбурланди.  МК маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ...

Сурат икромов олдида ҳар қандай буқаламун ожиз!

Рости, Ўзбекистон мустақил инсон ҳуқуқлари ташаббус гуруҳи раҳбари Сурат Икромовни эслаш ва унинг ёлғон-яшиқларга бурканган фаолияти ҳақида мақола ёзиш, ҳатто хаёлимга ҳам ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400