Шавкат Мирзиёев Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширди

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган фармонга кўра, Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга янги вазифа топширилган.

Фармонга кўра, ҳокимга Халқаро ҳунармандчилик фестивалини ўтказиш доирасида Қўқон шаҳрида кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш, фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган майдон ва ҳудудларни талаб даражасида тайёрлашни таъминлаш топширилган.

Энди ҳар икки йилда бир марта сентябрь ойида Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали ва фестиваль доирасида “Ҳунармандчилик ва халқ амалий санъатини ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги илмий-амалий конференцияни ўтказилади.

Шунингдек, фармонда “Қўқон – Жаҳон ҳунармандчилик шаҳри” брендини кенг тарғиб этиш ва мамлакатнинг сайёҳлик салоҳиятини ошириш ҳам кўзда тутилган.

Бундан ташқари, “Мен Қўқонга бораман” шиори остида икки босқичдан иборат қуйидаги кўргазма ва кўрик-танловлар ташкил этилади:

биринчи босқич – туман (шаҳар)лар бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг апрель ойида;
иккинчи босқич – Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича фестиваль ва илмий-амалий конференция ўтказиладиган йилнинг июнь ойида.
“Ўзбеккино” миллий агентлиги фестивални тарғиб қиладиган қисқа ва тўлиқ метражли ҳужжатли фильмлар ишлаб чиқиши белгиланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Отабек муродов иши ихтиёр абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда

Собиқ бош прокурор Отабек Муродовга қарши жиноят иши Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош ...

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимидаги учта бошқарма, қатор лавозимлар тугатилади

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони ...

Эрдоған қирғизистон билан алоқаларни яхшилашга чорлади

Қирғизистонга икки кунлик хизмат сафари билган келган Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған икки давлат ўртасидаги алоқаларни яхшилашга чорлади. 1 сентябрь куни президент ...