Бугун 1-сентябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 244- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.
1969 йил 1 сентябрь – Ливияда Идрис I нинг ғарбпарастлик сиёсати норозилик уйғотди ва 27 ёшли полковник Муаммар Қаззофий (Каддафий) бошчилигидаги зобитлар гуруҳи ҳарбий тўнтариш килди ҳамда монархия тузумини ағдарди. Мамлакат Ливия Араб Республикаси деб номланди. Ливия инкилоби раҳбари, Ливия Араб Социалистик Халқ Жамаҳирияси бошлиғи вазифасини полковник Муаммар Қаззофий бажара бошлаган.
1992 йил 1 сентябрдь – Словакиянинг конституцияси кабул килинди.
1999 йил 1 сентябрь – Селлапан Раманатан Сингапур Республикаси президенти бўлди.
2000 йил 1 сентябрь – Россия Федерацияси Давлат Кенгаши тузилди.
2009 йил 1 сентябрь – Ўзбекистон Республикаси пойтахти Тошкент шаҳрининг 2200 йиллигига бағишланган тантанали маросим ўтказилди. Бу маросим Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 18 йиллик тантаналарига уланиб кетди.