Андижонлик қўрбошилар

Ҳозирда халқимиз, онгидан босмачилик аксилинқилобий куч эмас, аксинча большевиклар диктатурасига қарши миллий озодлик ҳаракати деган тушунча мустаҳкам жой олмоқда. Биз «босмачилар», қўрбошилар деб атаганларнинг аксарияти қалбида Ватан туйғуси мужассам эди, улар қўлда қурол билан миллий мустақиллик учун кураш олиб борганлар.

Собиқ Иттифоқда ривожланган социализм эмас, ҳатто социализмнинг ўзи ҳам қарор топмаганини яхши биламиз.
Андижонда ҳам ҳеч қачон на социализм, на унинг юқори босқичи– ривожланмади.
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, совет тузуми шароитида тарихимизнинг кўплаб муҳим жиҳатлари, саҳифалари онгли равишда қалбакилаштирилган, сохталаштирилган, бузилган.

Масалан, Қўқон мухторияти, яъни Туркистон мухторияти буржуа-миллатчи, халққа қарши аксилинқилобий давлат сифатида талқин этилган. Аслида эса у биринчи миллий демократик давлат эди. Бу давлат узоқ йиллар мобайнида ўлка халқларининг сарварлари, мунавварлари, илғор кишилари, тараққийпарварлари, миллатнинг етакчилари бўлмиш жадидларнинг саъйи-ҳаракатлари туфайли бунёд этилганди.
Аммо большевиклар бу давлатни бешикдалиги чоғидаёқ бўғиб ўлдирди. Бунга жавобан эса жадидлар советларга қарши кураш йўлига ўтди. Қуролга қарши қурол билан жавоб бериш сари йўл тутилди. Бу жараён 16 йил давом этди.

Совет режимига, қизил армия босқинига, большевистик диктатурага қарши Андижонда ҳам катта кўламда кураш олиб борилган. Келинг энди, Андижон вилоятидан чиққан халқимиз сарварлари бўлган қўрбошилар билан танишайлик.

 

Сотиболди Қози – Хўжаобод
Рўзимуҳаммадбек -Балиқчи
Мулла Хўжабек- Булоқбоши
Мулла Жума Булоқбоши
Узоқ Бойвочча – Булоқбоши
Теша афитсер Булоқбоши
Кенжабой -Шаҳрихон
Тожизода- Шаҳрихон
Чўли Мингбоши -Шаҳрихон
Умурзоқ Халифа -Шаҳрихон
Аҳмад Полвон -Асака
Шокирхўжа -Асака
Абдулла Қори -Хонобод
Бўрибой -Хонабод
Умурзоқ -Хонобод
Шамси -Хонобод
Муҳаммадқўлибек -Хонобод
Йўлдош Полвон – Султонобод
Юнусбек – Харабек
Абдураҳим – Пойтуғ
Асқарбек -Қорақўрғон
Жўра Ёғчи Найново -(Шаҳрихон)
Муҳаммадали -Найнова
Жўра Қассоб -Чек
Мирзааҳмад Бойвочча -Чек
Раҳмат- Чек
Исроилбек -Омонжўра
Мадамин Полвон -Қизил оёқ
Мулла Даврон- Қўрғонтепа
Мулла Йўлдош -Қўрғонтепа
Пардабой- Қўқонқишлоқ
Қозонжонбек -Оқёр
Қўчқор Олмос -(Чуст)
Саркор Ота- Бўри (Андижон)
Эргаш Қора -Маркаюз (Андижон)
Шокир Жаллод Қизилоёқ
Эргаш Полвон Қизилоёқ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун 4 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 4 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 277- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 973 йил 4 октябрь – ...

1 сентябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 1-сентябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 244- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.   1969  йил  1  ...

Бугун 10 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 10 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 283- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.   1794  йил  -   ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400