Нидерландия ўзини Голландия деб аташдан воз кечди

Нидерландия ҳукумати “ребрендинг” ўтказиб, мамлакатнинг Голландия деб аталишидан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.

Мамлакат раҳбарияти фикрича, Голландия номи барчада гиёҳванд моддалар ва қизил фонуслар кварталини эслатади. Ваҳоланки, Нидерландия ўзини “глобал муаммоларни ҳал қилиш учун илғор технологиялар ишлаб чиқувчи” давлат сифатида намойиш қилмоқчи.

Энди Нидерландия номи Токиодаги Олимпиадада ҳамда Евровидение-2020 мусиқий танловида фаол қўлланади. Футбол бўйича терма жамоа ҳам энди “Нидерландия жамоаси” деб аталади.

Шимолий ва Жанубий Голландия Нидерландиянинг 12 вилоятидан икки вилояти ҳисобланиб, тарихий маълумотларга кўра, Нидерландияни Россия императори Пётр I у ердан қайтгандан кейин янглиш тарзда Голландия деб атай бошлаган.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рамзан қодиров зеленскийни чеченистонга таклиф қилди

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Украинага қўшин жўнатибгана қўймай, балки ўзининг Телеграм саҳифасида ҳарбий жараёнлар ҳақида тез-тез хабарлар ёзиб туради. Қодировнинг ...

Равшан эрматов ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти бўлди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлар залида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда ФИФА рефереси Равшан Эрматов номзоди ЎФА биринчи вице-президенти ...

Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотмоқчи

Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди. Бу маълумотларни тоннада сотишга оид маълумотларнинг ...