Нодирбек Раджапов Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

Жиззах вилоят ҳокимининг 2019 йил 10 октябрдаги қарорига асосан Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари  этиб Раджапов Нодирбек Мухторович тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Н.Раджапов 1972 йилда Жиззах вилояти Зарбдор туманида туғилган. 1996 йиилда Тошкент давлат шарқшунослик институти ҳамда 2003 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Узоқ йиллар давомида банк соҳасида  турли хил лавозимларда фаолият олиб борган.

Жиззах вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинлангунга қадар Н.Раджапов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси аъзоси сифати ишлаб келаётганди.

Эслатиб ўтамиз, Нодирбек Раджаповдан олдин, ушбу лавозимда Маматқулов Ғанишер Абдукаримович фаолият юритган ва Президентимизнинг 14 августдаги қарори билан Иқтисодиёт ва саноат вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги директори лавозимига тайинланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нега юртимизга туристлар ташрифи кам? (саёҳатчи фикри)

  Жамият 03:01 51880 Фото: Militarytour.ru Журналист ва саёҳатчи Никита Макаренко сайёҳлар учун очиқ, оддий ва кириб чиқиш осон бўлган мамлакат имижини яратиш ҳақида ...

Канададан россияга янги санкциялар

Канада Россияга Россия нефть, газ ва кимё саноатидаги операциялар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби ва реклама каби 28 турдаги хизматларни экспорт қилишни тақиқлади. Ташқи ...

Газсиз¸ светсиз яшашга кўниккан қаршиликлар энди сувсиз қолдирилди

  Қарши шаҳрида ичимлик сувга навбат Қарши шаҳрида ичимлик сув қувурларини профилактика қилиш тадбири ортидан аҳоли беш кун ичимлик сувисиз қолди. Бу ҳақда хабар берган ...