Демократия ва бюрократиянинг фарқи

Уч-тўрт кун олдин – туғилган куним билан табриклаб чиққан мухлисларим ҳаётга чанқоқлигим ва ўзимга бўлган ишончимни янада орттиришди десам, ишонаверинг. Шу куни телефоним ҳам табриклардан тинмади. Бир муҳлисим айтади:


– Қадамбой ака, биз сизни жуда яхши кўрамиз, аммо…
– Хўш-хўш?
– Сизнинг танқидий мақолаларингизни қолдирмай ўқиб бораман. Сиз теша тегмаган нарсаларни ёзасизки ва наштарингиз шу қадар учлики, афсуски, минг роҳатланиб ўқисам ҳам – “лайк” босишга чўчийман.
– Нимадан чўчийсиз? – дедим ҳайрон бўлиб. – Ё бировга тухмат қилдимми?
– Сиздан илтимос, – деди мухлисим. – Ҳар вақтдан лирик чекиниш ҳам қилиб туринг, давлат сиёсатининг яхши томонлари ҳақидаям ёзинг – токи, биз – мухлислар ҳам “мазза қилиб“ ЛАЙК босайлик?
– Биринчидан, давлат билан, унинг сиёсати билан ишим йўқ. Мен коррупция ёки бюрократия устидан куламан. Бу иллатлар халқ ва хукумат орасидаги чуқур жарликка ўхшайди. Умуман, айтинг-чи яқин орада оддий халқ учун қандай ижобий ўзгариш бўлдики – мен кўрмай қолган бўлсам?
– Биргина мисол: бундан уч йил олдин сиз хозиргидек бемалол чиқиш қила олармидингиз – йўқ! Мирзиёев демократияга кенг йўл очди. Хозирги айтаётган гапларингизни ИАК замонидаям айтиб кўринг эди!?
– Э-э ука, аслида демократия ўша замонда кучлимиди дейман? Чунки ҳар ким айтган гапи, ишлаган ишига жавоб бериши шарт эди. Хозир эса – ҳамма гапиряпти, аммо хеч ким эшитмаяпти. Бу демократия эмас, бу ҳақиқий БЮРОКРАТИЯ!

18.05.2019

Қадамбой Отабоев

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон жанубидаги ёқилғи қуйиш шахобчаларида бензин лимит бўйича берилаяпти

Жанубий Қозоғистон вилоятида энг харидорги навдаги бензин етишмовчилиги юзага келди. АИ-92 навли бензин тақчиллиги ҳақидаги ахборотни «Жанар-Жағармай» жамоатчилик ...

2019 йилда ўзбекистонда интернет тезлиги ошадими?

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирининг биринчи ўринбосари Олимжон Умаров 2019 йилда Ўзбекистонда интернет тезлигини ошириш билан боғлиқ ...

Испания қуролли кучлари тарихида илк марта аёл киши генерал бўлди

56 ёшли Патрисия Ортега Гарсияга генераллик унвонининг берилиши қиролликнинг вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланди, деб ёзмоқда " ЎзА" нашри. Ортега бундан ўттиз йиллар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400