Меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг 44,1 фоизи ишсиз

Ялпи мажлисда ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Мамлакатимизда ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятда муносиб ўрин топишлари, мамлакат ривожи йўлида ўз имкониятларини сафарбар этишлари учун ҳам кенг имкониятлар яратилган.

Шу билан бирга Олий Мажлис Сенатининг тегишли қўмиталари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти ҳамкорлигида ўтказилган таҳлиллар ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйида тарбияланган болаларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувида қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Жумладан, соҳада ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунмаслик, норматив ҳужжатларда кўзда тутилган тамойиллар

ва меъёрларга амал қилмаслик ёки эътиборсизлик, мутасадди ташкилотлар ва раҳбарларнинг қонун доирасидаги вазифаларини бажармаслиги каби ҳолатлар ёшларнинг ижтимоий ҳаётга мослашувида қийинчиликлар туғдирмоқда.

Айрим ҳудудларда меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг ўз вақтида уй-жой билан таъминланмаслиги ёки мазкур йўналишдаги қонун ҳужжатларининг ижро механизмларидаги мавжуд камчиликлар оқибатида ёшлар оғир ижтимоий-иқтисодий муаммоларга дуч келмоқда.

Аксарият вилоятларда меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг кўпчилиги санитария талабларига жавоб бермайдиган турар жойларга жойлаштирилган.

Меҳрибонлик уйини тамомлаган ва 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган 233 нафар ёшлар иштирокида сўров ўтказилди. Сўров натижалари шуни кўрсатдики, респондентларнинг 44,1 фоизи ишсиз бўлиб, аксарияти ўрта-махсус таълим тизимини тугатгандан кейин ўз мутахассислиги бўйича иш тополмаган, уларнинг бор-йўғи 5,6 фоизи (13 нафари) давлат тасарруфидаги тузилмаларда ишлайди.

Сўровда қатнашганларнинг турмуш шароитлари, кайфияти ўрганилганда, аксарият ёшларда жамиятга нисбатан ишончсизлик, лоқайдлик, ўз турмушидан норозилик ҳисси мавжудлиги кузатилди. Жумладан, респондентларнинг 38,2 фоизи (88 нафари) ўз турмушидан мамнун эмаслигини маълум қилган.

Респондентларнинг 71,2 фоизи (166 нафари) фикрига кўра, шахсий турар жойнинг йўқлиги мазкур тоифадаги ёшларнинг энг асосий муаммоси бўлиб қолмоқда. Шунингдек, 27,4 фоиз (64 нафари) ёшлар ишга киришда кўплаб қийинчиликлар юзага келаётганини қайд этган.

Юқорида қайд этилганлардан келиб чиқиб, ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалаларни ўз вақтида ҳал этиш мақсадида Ўзбекистон РеспубликасиОлийМажлисиСенати томонидан Вазирлар Маҳкамасига бир қатор устувор йўналишларни ўз ичига олган парламент сўрови юбориш назарда тутилди.

Манба:ЎзА

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон аҳолиси 6,7 миллион кишига етди

Қирғизистон аҳолиси 6 миллион 735 минг кишига етди. Бу 2021-йил 1-ноябридаги кўрсатгич, дея хабар беради Қирғизистон Миллий статистика қўмитаси.   Расмий маълумотларга ...

Жиззахда судя ёрдамчиси пора билан қўлга тушди

Янгиобод туман судида судья ёрдамчиси вазифасида ишловчи Ш.Ж. Зомин тумани маъмурий судидаги танишлари орқали маъмурий суд қарори билан бир йилу саккиз ойга муайян ҳуқуқдан ...

Қувада миб ходимини оёғига темир билан уриб жароҳат етказишди

Сўнгги вақтларда МИБ ходимига қаршилик кўрсатиш, жароҳат етказиш ҳолатлари кузатилмоқда. МИБ Қува туман бўлими давлат ижрочиси Ў.Т (1997 й.т.) қарздор М.Х. дан (1986 й.т.) ...