Дунёдаги энг катта Райкерс қамоқхонаси ёпилмоқда

Нью-Йорк шаҳар кенгаши дунёдаги энг катта қамоқхона Райкерс (Rikers)ни ёпиш режасини тасдиқлади. Бу ҳақда New York Times газетаси хабар бермоқда.

Ист-Ривер бўғозидаги оролда жойлашган қамоқхона мажмуаси бир вақтнинг ўзида 10 минг нафар маҳбус учун мўлжалланган. Райкерсни 2026 йилга қадар ёпиш режаси шаҳар маъмуриятига 8.7 млрд $га тушади. Унинг ўрнига 4 та кичикроқ қамоқхона қурилади. Режага мувофиқ, янги қамоқхоналар шаҳарнинг 4 та тумани Бруклин, Квинс, Бронкс и Манхэттенда бўлади.

Нашрнинг таъкидлашича, Райкерс ундаги кўплаб қонунбузарликлар ҳамда расмийларнинг ваколати суистеъмол қилиниши туфайли ёпилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энди  электр ҳисоблагични сотиб олиш, ўрнатиш ва қиёсловдан ўтказиш – этк ҳисобидан

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча (нафақат ЭҲНАТга уланган) ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ...

Олмаотада 160 киши ҳалок бўлиб, 41 кишининг жасади “ўғирлангани” маълум бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденов якшанба куни ўтказилган брифингда шаҳардаги “январ воқеалари”да ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълум ...

Францияда маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Франциянинг пойтахтида маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув туфайли 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё»  ёзмоқда. ...