Ўғлини Испанияга юбориб футболчи қилмоқчи бўлган тошкентлик аёл 35 млн сўмга куйди

Яккасарой туман ИИБ томонидан фирибгарлик жиноятини содир этган хусусий тадбиркорга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Яккасарой туман ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Тошкент шаҳар Яккасарой туманида жойлашган «Professional football academy» МЧЖ раҳбари 20 ёшли И.Н.га фуқаро Г.М.нинг ўғли Ж.С.ни Испаниядаги футбол академиясига ўқишга жўнатиш эвазига аёлдан 35 миллион сўм пулини олган.

Бироқ И.Н. шу пайтгача ваъдасини бажармай келган, пулларни ҳам қайтармаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлимида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик)  тегишли қисм ва бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада ўзбекистонликлар муштлашди, 2 қурбон бор

Бугун Москва шаҳрининг жануби-шарқий қисмида 10 киши иштирокида муштлашув бўлган, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда, деб ёзади телеграмдаги Zed News ...

Ўзбекистонда интернет ишламай қолганига ким айбдор?

7 ноябрь куни Ўзбекистонда бир муддат интернет узилиши юз берди. «O‘zbеktеlеkom»​ АК ушбу ҳодиса юзасидан батафсил баёнот бермади. Аммо фойдаланувчиларни бир ҳодиса чўчитиб ...

Боласини 30 минг рублга сотган ўзбекистонликларга жиноий иш очилди

10 октябрь куни Воронеж вилоятининг Коминтерн туманида ўз чақалоғини 30 минг рублга сотишга уринган ўзбекистонлик 29 яшар аëл ва унинг 39 яшар фуқаровий эрига нисбатан жиноий ...