Фарҳод Саломов Халқ банкига раис бўлди

Фарҳод Исламович Саломов Акциядорлик тижорат Халқ банки бошқаруви раиси этиб тайинланди. Бу ҳақда “Kun.uz” хабар бермоқда.

У бу лавозимда бироз аввалроқ «Микрокредитбанк» раҳбарлигига ўтган Муродилла Эшматов ўрнини эгаллади.

Фарҳод Саломов 1979 йилда Самарқанд вилоятида туғилган. 2001 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2005 йилда АҚШдаги Колорадо техника университетини тамомлаган.

«Халқаро иқтисодий муносабатлар» ва «Бизнес бошқаруви» бўйича мутахассис бўлган Фарҳод Саломов 2001 йилдан банк тизимида фаолият кўрсата бошлаган.

Саломов АҚШнинг У.С. банкида директор ўринбосари бўлиб фаолият юритган. У 2012, 2013, 2014 йилларда банк мукофотлари билан тақдирланган. 2009 йилда эса фаолиятига инновацион тажрибаларни татбиқ этгани учун банкнинг олий мукофотига сазовор бўлган.

Фарҳод Саломов 2018 йил октябридан буён Халқ банки бошқаруви раиси ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

2018 йилда 21 минг ўзбекистонлик россия фуқаролиги олган

Жорий йилнинг январидан августига қадар 221,1 минг хорижликка Россия фуқаролиги берилди. Бу ҳақда Россия Федерациясининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна ...

«алибобо»ни ўзбекистонга олиб келаётган йигит

Фикримни «мамлакатимизда кўпгина имкониятлар яратилмоқда» жумлалари билан бошламоқчи эмасман. Балки «мамлакатимизда кўпгина имкониятлар яратилаётгани»дан унумли ...

Ўзбекистон биткоин ва электрон пулларни қонунийлаштиради

Ўзбекистонда ушбу йилнинг 1 сентябрига қадар электрон пуллар оборотни тартибга солувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилади, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири. (more…)