Собиқ ҳокимдан 400 минг доллар пора олиш айблови олиб ташланди

Юнусобод тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Абдусаматов 2018 йилнинг 7 сентябрь куни пора олиш вақтида қўлга туширилгани хабар қилинган эди. У ер участкаларини ажратиш бўйича пора олмоқчи бўлгани тахмин этилди. Аммо «Газета.уз» томонидан хабар қилинишича, суд давомида собиқ ҳокимдан пора олиш айблови олиб ташланган.

Айни вақтда ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда айбланаётган Юнусобод туманининг собиқ ҳокими в. б. Бахтиёр Абдусаматов унинг қўлга олиниши Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизматининг собиқ раҳбарлари томонидан уюштирилганини тахмин қилмоқда.

1 май куни жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида судья Зафар Нурматов раислигида Бахтиёр Абдусаматов, вақтинча ишсиз Ўлмас Мухамедсаидов ҳамда Туризмни ривожлантириш қўмитасининг «Миллий PR-маркази» собиқ бош директори Шоҳруҳ Маликов иши бўйича суд мажлиси бўлиб ўтди.

Дастлаб Бахтиёр Абдусаматов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 210-моддасида (пора олиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланаётган эди. Бироқ Тошкент прокурори ёрдамчиси Сардор Аҳмедов пора олиш тўғрисидаги айбловни бекор қилиш тўғрисида даъво киритди.

Судланувчининг адвокати Тимур Раҳматуллаев ўз оқлов нутқида Юнусобод туманининг собиқ ҳокими в. б.нинг оқланишини сўраб, тергов органларининг қўлга олишдаги қонунбузарликлари, гувоҳларнинг адолатсиз сўроқ қилингани ва айбловчи томондан далиллар мавжуд эмаслигини таъкидлади.

Бахтиёр Абдусаматовнинг фикрича, унинг қўлга олиниши ва жиноят иши қўзғатилиши ортида ДХХнинг собиқ раҳбарлари турибди.

«Бир нарсани айтишни хоҳлайман. Жиноят иши қўзғатилишидан бошлаб саккиз ой давом этган турли ҳаракатлар, айниқса тергов ҳаракатларигача, — буларнинг барчаси «коррупцион сенсация» учун қасддан Давлат хавфсизлик хизматининг айрим собиқ раҳбарлари томонидан амалга оширилди. Бу менинг тахминим», — деди у.

Унинг сўзларига кўра, оммавий ахборот воситаларида ҳокимнинг пора олаётганда қўлга олингани тўғрисидаги хабарлар ушбу тахминнинг асосий далилидир.

«Кимдир ёлғондан шон-шуҳратга эга бўлишни хоҳлади ва бу ишни… Давлат хавфсизлик хизмати раисининг биринчи ўринбосари [Жаҳонгир] Эгамов, бошқармаларнинг собиқ раҳбарлари амалга оширди», — деди Бахтиёр Абдусаматов.

«Яна бир қизиқ нарса бор: қандай қилиб депутатни ўтқазишиб, унинг оиласига телефон қилиб, уларни пул тўлашга мажбурлашди ва буни порага айлантиришди — ҳалигача тушуна олмайман. Бироқ прокурорга миннатдорчилик билдиришни истардим, у 210-моддани (пора олиш) тўхтатиш тўғрисида даъво киритди», — деди у.

Навбатдаги суд мажлиси 6 май куни бўлиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Москвада ўзбекистонликлар муштлашди, 2 қурбон бор

Бугун Москва шаҳрининг жануби-шарқий қисмида 10 киши иштирокида муштлашув бўлган, уларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани айтилмоқда, деб ёзади телеграмдаги Zed News ...

Москвада ичида ўзбекистонлик аёлнинг жасади бўлган жомадон топилди

Москванинг Люблино туманида 31 август куни (баъзи манбаларда 1 сентябрь дейиляпти бир шубҳали жомадон аниқланган. Жомадонни очишса, ичидан бир ёш қизнинг жасади чиққан; ...

Каттақўрғонда ечинтирилган аёл жиноят устида қўлга олинган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими билан ...