Қўқонда уч киши ис газидан заҳарланиб вафот этди

28 октябрь куни Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳри Туркистон кўчасидаги кўп қаватли уйлардан бирида яшаб келаётган уч кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди. Заҳарланишга иситиш печи дудбўронининг кесиб қўйилгани сабаб бўлган.

Бу етти кун ичида иккинчи худди шундай ҳодисадир. 22 октябрь куни Хоразм вилоятининг Янгиариқ туманида иситиш қозони дудбўронига қушлар уя қуриши натижасида тиқилиб қолгани учун тўрт кишилик оила ис газидан заҳарланиб вафот этган эди.

Ҳарорат пасайиши билан бу каби ҳодисаларнинг келиб чиқиш хавфи ошмоқда. ФВВ фуқароларни иситиш печларидан фойдаланишдан аввал дудбўронларнинг созлигини албатта текширишга чақирмоқда.

ФВВ огоҳлантиради

Бундай кўнгилсиз ҳодисаларни олдини олиш мақсадида газ ускуналаридан ва иситиш мосламаларидан фойдаланишда қуйидаги ёнғин ва хавфсизлик талабларига риоя қилишингиз сўралади:

  • қўлбола ва носоз газ иситиш мосламаларидан фойдаланманг;
  • тунги вақт аҳоли турар жойларида ўрнатилган иситиш тизимини назоратсиз қолдирманг;
  • ошхонада ўрнатилган табиий газда ишловчи газ плиталардан хоналарни иситиш мақсадида фойдаланманг;
  • иситиш печлари ва уларнинг мўриларини созлигига, уларни турли буюм ва тўсиқлар билан беркитилмаслигига ҳамда махсус ташкилотлар томонидан ўз вақтида тозаланишига алоҳида эътибор беринг;
  • иситиш мосламалари яқинида ёнувчан буюмларни сақламанг;
  • иситиш мосламаларидан фойдаланишда уларни ишлаб чиқарган корхонанинг тавсия ва йўриқномаси талабларига риоя қилинг;
  • газ ускуналарни улаш тартиб қоидаларига риоя қилинг ва уларга резина шлангалар орқали уланишга йўл қўйманг;
  • агарда хонада газ ҳидини сезсангиз, чироқ ва учқун чиқарувчи мосламалардан асло фойдаланманг, дарҳол хонани шамоллатинг ҳамда газ хизматига зудлик билан хабар беринг.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги йилдан молия ва солиқ органлари раҳбарларига жавобгарлик ва рағбатлантириш чоралари кўрилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича ...

Марказий осиёга озиқ-овқат етишмовчилиги хавф солмоқда

11 декабрда эълон қилинган Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги бўйича ташкилоти ҳисоботига кўра, Европа ва Марказий Осиёда 14 млн одам ва 4,7 млн ...

Риштонда уйлар бузилмоқда одамларга берилган пул эса пойдеворига ҳам етмаяпти

Фарғона вилояти Риштон тумани марказидаги Фарғона кўчасида истиқомат қилувчи аҳоли яшаб турган уйлари бузилишга тушгани, аммо ҳокимлик уларга керакли компенсация ...