Facebook гуруҳли видеоқўнғироқлар хизматини ишга туширмоқда

Видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин.

Фото: ТАСС

Facebook гуруҳли видеоқўнғироқларни амалга ошириш имконини берувчи Messenger Rooms хизматини ишга тушираётганини маълум қилди. Хабар қилинишича, видеоқўнғироқларда бир вақтнинг ўзида 50 нафаргача киши қатнашиши мумкин, суҳбатлашиш вақти чегараланмаган.

Видеоконференцияни Facebook ёки Facebook Messenger аккаунтлари орқали ташкил этиш мумкин, бунда ижтимоий тармоқда рўйхатдан ўтмаганлар ҳам видеоқўнғироққа қўшилиши мумкин.

Messenger Rooms ушбу ҳафтада қатор давлатларда пайдо бўлиши кутилмоқда, сўнгра хизмат барча фойдаланувчилар учун ишга тушади.

Компания ушбу хизмат Instagram ва WhatsApp мессенжерида ҳам йўлга қўйилишини маълум қилган. WhatsApp видеоконференцияларида бир вақтнинг ўзида саккизтагача киши қатнашиши мумкин бўлади.

Аввалроқ Telegram мессенжери гуруҳли видеоқўнғироқлар функцияси ишга туширилиши ҳақида эълон қилганди.

kun.uz

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон водопровод суви хавфли бўлган 187 та мамлакат қаторидан жой олди

Globehunters турагентлиги АҚШнинг Касалликлар назорати ва профилактикаси маркази маълумотларига таяниб, водопровод суви хавфсиз бўлмаган мамлакатлар рўйхатини тузди. Бу ҳақда ...

Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг даромадлари декларация қилинади

Муайян тоифадаги давлат хизматчиларининг мулки ва даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади. Бу ҳақда ЎзА маълум қилмоқда. Президентнинг 2019 йил 27 ...

Жамшид қўчқоров: «бензин нархи ошмади, аксинча арзонлашди»

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Бош вазир ўринбосари, Молия вазири Жамшид Қўчқоров ва бир қатор вазирликлар мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ...