Олмаота аэропорти турк ширкатига сотилди

Олмаота аэропорти турк ширкатига сотилди

Туркиянинг TAV Airports Holding ширкати Олмаота халқаро аэропортининг юз фоизлик акцияларини сотиб олди. Бу ҳақда tengrinews нашри хабар бермоқда.

Шартнома 415 миллион долларга имзоланди.

TAV Airports Holding Олмаотадан ташқари яна 14 та аэропортга эгалик қилади.

Компания 1997 йилда Tepe ва Akfen компаниялар гуруҳи томонидан ташкил этилган. Асосий фаолияти Истанбулдаги Отатурк аэропорти, Эсенбоға аэропортининг халқаро терминали (Анқара), Аднан Мендерес (Измир), Ғозипошо-Анталия, Туркиянинг Милас-Бодрум аэропортларидаги халқаро терминалларни бошқариш ҳисобланади.

Компания 2018 йилда 152 миллион йўловчига хизмат кўрсатган ҳамда қарийб 1 миллион рейсларни амалга оширган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ўзбекнефтгаз» раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ ишлаб чиқариш корхоналари, конлар ва қудуқлар ҳолатини ўрганмоқда

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ ижтимоий-иқтисодий аҳвол, ходимларнинг иш ва яшаш шароитларини ўрганиш, жойларда мавжуд ...

Тожикистон: болалар билимни сотиб олишмоқда

Тожикистонда давлат Конституциясига зид равишда ва фуқароларнинг конститицион ҳуқуқлари оёқ ости қилиниб, ўрта умумтаълим муассасалари ўқувчилари билимни сотиб олишга мажбур ...

Осиё кубоги: ҳиндистон мусобақани йирик ғалаба билан бошлади

Осиё Кубоги-2019 мусобақасининг 1-туридан ўрин олган Тайланд ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Голларга бой бўлган баҳсда ҳиндларнинг қўли ...