Latam Airlines авиакомпанияси банкрот бўлгани тўғрисида ариза берди

Latam ва унинг шўъба корхоналари Чили, Бразилия, Колумбия ва Перу ҳукуматлари билан қўшимча молиялаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Фото: Shutterstock

Latam Airlines Group авиакомпаниялар гуруҳи ва унинг Чили, Перу, Колумбия, Эквадор ҳамда АҚШдаги бўлинмалари банкротлик тўғрисида ариза берди.

Компания ўзининг икки йирик акциядори – Куэто ва Амаролар оиласи ва Qatar Airways авиакомпанияларининг 900 млн доллар миқдоридаги ёрдамини олганини билдирди. Компания ҳозирда 1,3 млрд долларга яқин маблағга эга.

“COVID-19 пандемияси бошланган вақтда Latam соғлом ва даромадли авиакомпания эди, аммо юзага келган ҳолатлар жаҳондаги талабнинг инқирозга учрашига сабаб бўлди ҳамда нафақат авиацияни тўхтатиб қўйди, балки соҳанинг яқин келажакдаги ҳолатини ҳам ўзгартириб юборди”, – деди авиакомпания ижрочи директори Роберто Алво.

Latam ва унинг шўъба корхоналари Чили, Бразилия, Колумбия ва Перу ҳукуматлари билан қўшимча молиялаштириш борасида музокаралар олиб бормоқда.

Коронавирус пандемияси сабабли халқаро авиақатновларнинг чекланиши жаҳондаги кўплаб авиакомпанияларни парвозларни тўхтатишга мажбур қилди.

Аввалроқ Германия ҳукумати коронавирус пандемияси сабабли оғир вазиятда қолган Lufthansa авиакомпаниясига ёрдам беришга қарор қилганди.

https://kun.uz/news/2020/05/26/latam-airlines-aviakompaniyasi-bankrot-bolgani-togrisida-ariza-berdi

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳибсдаги ёш тадқиқотчи акром малик енгил тартибдаги муассасага ўтказилди

2016 йилнинг июл ойида ҳибсга олинган ёш тадқиқотчи Акром Маликов берилган қамоқ муддатининг учдан бир қисмини ўтаб бўлганлиги учун енгилроқ тартибдаги манзил-муассасага ...

Эрон ёшлари cafa u19 чемпионатида ғолиб чиқишди

Тожикистонда 19 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Марказий Осиё Футбол Ассоциацияси (CAFA) чемпионати якунланди. Сўнгги турнинг ҳал қилувчи баҳсида Тожикистон ва Эрон ёшлари ...

Сохта абитуриентлар аниқланди, аммо улар аллақачон талаба

2017 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев имзолаган қарор билан олий таълим муассасаларида педагогика йўналишида махсус сиртқи бўлимлар ташкил этилди. Янги ...