БМТ Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

БМТ Қозоғистондаги воқеалар юзасидан баёнот берди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Қозоғистондаги вазиятни хавотир билан кузатмоқда. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби Стефан Дужарик Нью-Йоркдаги брифингда маълум қилди.

“Албатта, биз Қозоғистондаги воқеалар ривожини хавотир билан кузатмоқдамиз. Менимча, барча иштирокчилар сабр билан, зўравонликларга йўл қўймай музокара олиб бориши муҳим”, – дейди Дужарик.

 

Бундан аввалроқ Қўшма Штатлар Қозоғистон ҳукуматини вазминликка чақириб, намойишга чиққанларни ўз талабларини тинч йўл билан билдиришга чақирган эди.

6-январга ўтар кечаси Хавфсизлик кенгаши йиғилишида президент Қосим-Жўмарт Тўқаев “мамлакатни пароканда қилган террорчи гуруҳлар хорижда кенг қамровли тайёргарликдан ўтгани ва Қозоғистонга қилинган ҳужумни босқинчилик ҳаракати сифатида баҳолаш кераклигини” айтди.

Қозоғистон раҳбари КХШТ етакчиларидан ҳам ёрдам сўради.

Кўп ўтмай, Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотига раислик қилаётган Арманистон бош вазири Никол Пашинян “Фейсбук”саҳифаси да ташкилот тинчликпарвар кучлари Қозоғистонга чекланган муддатга юборилишини маълум қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Погба: «ислом дини мени яхши инсон қилди»

«Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси Поль Погба динга бўлган муносабати ҳақида гапириб берди. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзади. 26 ёшли футболчи Ислом динига эътиқод қилади. ...

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...

Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! йўқолиб кет! номард!

«Мард бўлсанг, шундай чиқ-да, йўқолиб кет! Йўқолиб кет! Номард!». Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев 2018 йилда бир туман ҳокимига шундай деганди, энди уни ўзига ўринбосар ...