Насруллахоннинг Россияга юборган филлари

1839-йилнинг ёз ойи бошларида Самара шаҳрининг аҳолиси илк маротаба тирик филни кўрган. Бунга сабабчи эса Бухоро амири Насруллахондир, амир рус подшосига 1838-йилда ғайриоддий совға сифатида— улкан филни Россияга юборади. Карвонда руслар учун ғалати бўлган жониворни Оренбургга, олиб келишади. Фил Бухоро амирига афғон ҳукмдори Дўст Муҳаммадхон томонидан совға бўлиб келган эди.

Режага кўра, фил кунига 50-60 мил юриши керак эди. Аммо филнинг югуриш қобилияти аниқ бўрттирилган ва рус йўллари ҳиндистонлик меҳмон учун чидаб бўлмас синов бўлиб чиқди. Самарага етиб борган фил тўрт оёғининг товонини жароҳатлаб олади ва кейин бошқа йўл боса олмади. Самарада фил даволанди ва фил экспедицияси Симбирскка йўл олди.

Симбирскка етиб боришдан олдин фил касал бўлиб қолади ва бир ҳафта давомида даволанишга тўғри келди. Фил жуда заифлашди, у 10 кун ичида Симбирскдан 100 мил масофани босиб ўтди. Ҳаракатнинг бундай тезлиги билан Бухоро амирининг совғаси йўлда Россия қишини кутиб олиш синови билан таҳдид қилинди. Костромитинов филни кемага қўйишга қарор қилди ва бир ой давомида уни сув йўли билан олиб юрди. Дарё бўйлаб қилинган саёҳат Бухородан келаётган меҳмоннинг соғлиғига фойда келтирди, у бир ой ичида соғайиб кетди.

 

Филларни Подшох саройига олиб келиш- 1 августга режалаштирилган эди. Аммо фил 6 октябрда Подшох саройига олиб келинган. 1839-йилнинг 3 октябрида чиққан “Санкт-Петербург ведомости” газетаси қуйидагича ёзади: “Оренбург ҳарбий губернаторининг шу йилнинг 25 майдаги қарори билан Бухоро хони томонидан император ҳазратларига совға сифатида юборилган филлар олиб келинди. Филлар 4 октябрдан 5 октябргача Санкт-Петербургда бўлиб, Тосне чуқурида тунашди”.

Орадан роппа-роса 10 йил ўтиб, 1849-йил 25-майда Бухоро амири Насруллахоннинг навбатдаги совғаси Оренбург шаҳрига юборилади. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, бу катта фил эмас, балки 6 ёшдаги бўйи 4 аршин (2,84 м) бўлган кичик фил эди. Биринчи фил экспедицияси тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, расмийлар подшохлик совғасини пойтахтга етказиш учун дарё кемасини танлашга қарор қилишади. Филни кемага юклаш режалаштирилди. Подшоҳ филини элтишга кўплаб кема эгалари қизиқиш билдирган ва бундай етказишнинг нархи қиммат эди – кумуш пул ҳисобида 1000 дан 2000 рублгача бўлган. Бироқ, бир фидокор ҳам чиқиб қолган эди. У астраханлик савдогар эди. Филни Самарадан Нижний Новгородга пароходда текинга етказиб беришни таклиф қилди.

1839 йил тажрибасини ҳисобга олган ҳолда, саёҳат жадвали янада тежамкор бўлди. Фил “дам олиш” билан кунига 30 милдан кўп бўлмаган масофани босиб ўтиши керак эди, филни боқиш учун 2 фунт пиширилган оқ нон, 10 килограммгача пичан керак бўлган.

Филнинг бутун йўналиши бўйлаб кўрсатмалар юборилди: “… одамлар ухлаши учун муносиб уйлар, кенг ҳовлилар ва иложи бўлса, фил учун ёпиқ шийпонлар ёки айвонлар ажратилиши, фил учун зарур бўлган оқ нон, пичан тайёрланди. Хуллас фил Самарага 14 июндан 15 июнга ўтар кечаси олиб келинди. Мана шундан буён Самара шаҳри Филнинг ватани дея номланади. Рус олимлари ўзларича изланишлар олиб бориб, Самара вилоятидан мамонтни суяклари топилган шунга Самара филнинг ватани дея аталган деган версияларни айтиб келади. Аммо бу ерни филни ватани аталишига Насруллахоннинг филлари сабабчи бўлганидир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақш хитойдан юз йил аввалги қарзни ундирмоқчи

Вашингтон раҳбарияти бир аср муқаддам Хитойда ишлаб чиқарилган давлат облигацияларидан қарзларни ундириш имкониятини кўриб чиқмоқчи. Бу ҳақда «Bloomberg» хабар тарқатди. Гап ...

Исломхўжа

Ўз вақтида етарлича шов-шувга сабаб бўлган Исломхўжа тарихий фильмини кеча ваниҳоят томоша қилишга муваффақ бўлдим. Оддий бир томошабин сифатида ушбу фильм ҳақидаги ...

Хўжа уббон ибн усмон ибн аффон зиёратгоҳи

Хўжа Уббон зиёратгоҳи Бухоро вилоятининг ғарбий шимолида 50 километрча нарида қум тепаликлар орасида жойлашган манзил.  Хўжа Уббон Ибн Усмон Ибн Аффон VII асрнинг охири ва ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400