Ҳиндистонда поезд ҳалокатида 9 киши вафот этди

Ҳиндистонда 12 вагонли йўловчи поезди релсдан чиқиб кетиши оқибатида камида тўққиз киши ҳалок бўлди, 70 дан ортиқ киши жароҳатланди. Бу ҳақда Ҳиндистоннинг Шимолий-Шарқий чегара темир йўли бош директори Аншул Гупта маълум қилди, дея хабар беради “ News-18” ахборот агентлиги.

Поезд ҳалокати бир кун аввал Ғарбий Бенгалия штатида содир бўлган. Номаълум сабабларга кўра поезднинг 12 вагони релсдан чиқиб кетган, иккита вагон ағдарилиб кетган.

Маълумотларга кўра, ҳозирда қутқарув операцияси якунланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодиса вақтида поездда 1053 нафар йўловчи бўлган.

Аввалроқ Ҳиндистон темир йўл вазири мамлакат раҳбарияти ҳалок бўлганларнинг оилаларига 500 минг рупий, оғир жароҳатланганларга 100 минг рупий ва енгил жароҳатланганларга 25 минг рупий тўлашини айтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аёл тасодифан ўз акасидан учта фарзанд дунёга келтирган

Руандада истиқомат қилувчи аёл ўзи билмаган ҳолда акасининг фарзандларини дунёга келтирди. У ҳақиқатни билганидан сўнг ундан воз кечишга қарор қилди. Бу ҳақда Кениянинг Tuko ...

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Қирол артурдан кейин. кадзуо ишигуро нега нобель олди? нега ўзбек ёзувчилари ҳаливери ололмайди?

Адабиёт бўйича Нобель мукофотига британиялик ёзувчи Кадзуо Ишигуро (баъзи ресурсларда Исигуро ёзилади) сазовор бўлганидан сўнг, ҳар доимгидай, ўзбек социал медиасида “Қачон ...