Афғонистонда ўзбек толибонлар митинга чиқишиб, пуштун толибонларни қуролсизлантирди

Афғонистон шимолидаги Фарёб вилояти марказига юзлаб ўзбек толибонлари уларнинг қўмондони ва маҳаллий полиция бошлиғи Маҳдом Аълам ишдан бўшатилиши ортидан намойишга чиқди.

Бу ҳақда The National нашри хабар берди.

Хабар қилинишича, Маҳдом Аълам Мозори Шарифда (Шимолий Балх вилояти) уч аёлни ўғирлаганликда айбланиб, Афғонистон Мудофаа вазири ўринбосари томонидан ишдан бўшатилиб, ҳибсга олинган. Шунингдек Ўзбек толиблари қўмондонини миллати ўзбек бўлгани учун ишдан бўшатилганини айтишмоқда.

The National газетасининг ёзишича, намойишчилар Аъламни озод қилишни талаб қилмоқда. Намойиш чоғида улар вилоят губернаторлик биносини ўраб олишди ва бир неча пуштун толибларини қуролсизлантиришди.

Афғонистоннинг Толибон ҳукуматидаги бош вазирнинг иккинчи ўринбосари бўлган ўзбек миллатига мансуб Абдул Салам Ҳанафий Твиттерда Фарёбдаги намойишчилар билан гаплашишга тайёрлигини билдирди.

“ Ҳукуматда ўзбек ва туркман вакилари  бўлишини таклиф қилишяпти. Улар шаҳар марказида чодир қуришди ва уларнинг талаблари бажарилмагунча намойиш давом этишини айтишмоқда”,  – деб ёзади нашриёт.

Афғонистондаги ҳукуматни босиб олган толибонларнинг асосий қисмини пуштунлар ташкил қилади. Афғонистондаги бошқа миллат вакиллари аввалроқ толибонни этник зулмда айблаган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Reuters расмий учрашувларда ухлаб қолаётган ўзбек амалдорлари ҳақида мақола эълон қилди

Ўтган ой Тошкентда ўтказилган халқаро конференцияда иштирокчилар ўз жойларини эгаллашар экан, расмийлардан бири минбар олдида тўсатдан йиқилиб тушди. Хизматчилар уни олиб ...

Миллий диалог ва глобал ҳамкорлик

Камолиддин РАББИМОВ, сиёсатшунос, Париж, Франция.   Ўзбекистон мустақил бўлгач, ҳокимиятдан бошқача фикрловчиларни давлатчиликка муаммо ҳосил қилувчи омил, куч, қатлам ...

Қорақалпоғистондаги оммавий норозиликлар туфайли ўзбекистон ва қозоғистон чегарасида чекловлар жорий этилди

Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасидаги “Даут Ата” назорат-ўтказиш пункти вақтинча ёпилиб, автомобиллар ва одамларнинг ўтиши тўхтатилди. Бу ҳақда 2-июль куни Қозоғистон Миллий ...