Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнес-форуми бўлади

ҚР президенти Сўўронбай Жеенбековнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида 13 декабрь куни Тошкентда ўзбек-қирғиз бизнесфоруми бўлиб ўтади. Бу ҳақда 12 декабрь куни журналистлар иштирокида бўлиб ўтган брифингда ҚР президенти маъмуриятининг ташқи сиёсат бўлими мудири Айзада Субақожоева маълум қилди.

Унинг сўзларига қараганда, тадбирда иштирок этиш учун 100 га яқин қирғизистонлик тадбиркор президент билан Ўзбекистонга йўл олади. «Гап бу ерда ишлаб чиқариш тармоқларини ташкил этиш, автотехника воситаларини, маиший техникаларни йиғиш мақсадида қўшма корхона ташкил этиш, шунингдек, тўқимачилик маҳсулотларини йўлга қўйиш ҳақида бормоқда. Раҳбарларимиз ўзаро келишганларидек, уларнинг фаолияти жуда кенг бўлиб, тадбиркорлар ва хўжалик субъектлари ўртасидаги тўғридан тўғри алоқалар йўлга қўйилишига шароитлар яратилган», – дея таъкидлади Айзада Субақожоева.

Сўўронбай Жеенбековнинг ташрифи арафасида Жўқўрғу Кенешнинг иқтисодий ва фискал сиёсат қўмитаси 12 декабрь куни шошилинч равишда Иссиқ-кўл соҳилидаги тўртта пансионатни Ўзбекистонга қайтариш борасида қарор қабул қилди.

– Собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида мана шу пансионатлар борасида келишувга эришилган эди. Биласиз, Қирғизистон бу иншоатларни қайтариб олганидан сўнг, Ўзбекистон АҚШдаги Халқаро арбитраж судига мурожаат қилган эди. Айни дамда бу иш судда кўриб чиқилмоқда. ҚР ҳукумати бу муаммо ҳуқуқий йўл билан ҳал бўлишига умид қилмоқда.

ҚР бош вазириннг ўринбосари Дайир Кенекеевнинг сўзларига қараганда, Келишувга кўра, пансионатлар жойлашган ер ҚР мулки бўлиб қолаверади, мазкур соғломлаштириш пансионати фаолиятини ўзбек томони юритади. Шу билан бирга ўзбек томони бу иншоатларни жаҳон даражасидаги уч-тўрт юлдузли меҳмонхоналар даражасига олиб чиқади. Пансионатлар ходимларининг 80 фоизини ҚР фуқаролари ташкил қилиши борасида алоҳида пункт бўлади.

Иссиқ-кўл соҳилидаги Ўзбекистонга тегишли тўртта пансионат – «Роҳат-НБУ», «Олтинқум», «Дилором» ва «Бўстон» 2016 йил 4 апрелда Қирғизистон ҳукумати қарори билан ҚР мулкига ўтказилган эди. Бу қарор Ункур-Тоодаги вазият кескинлашган бир вақтда қабул қилинган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лавров: “биз украинага бостириб кирганимиз йўқ”

Туркиянинг Анталия шаҳрида Украина, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар якунланди. Вазирларнинг ҳар бири Украинадаги урушни ўз нуқтаи назаридан ...

Бизнинг ғоямиз — Ўзбекистонда МУЛКДОРЛИК тузумидир! Зеро Халқимиз фақатгина МУЛКДОРЛИК тузумида фаровон ҳаёт кечиради! Ўзбекистоннинг барча ерости ва ерусти бойликлари ...

Россия украинадаги русинлар учун давлат қуриб берадими?

Сўнгги пайтларда Россия “Рус дунёси” мафкураси доирасида Украина ғарбидаги рус этник гуруҳларини қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг сони Украина ва Шарқий Европани ҳисобга олган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400