Тошкент милицияси мустақил журналист Сид Янишевни 6 соат давомида сўроққа тутди

12 декабрь Тошкентда милиция ходимлари “Настоящее время” билан ҳамкорлик қилаётган мустақил журналист, Сид Янишевни ҳибсга олди. Уни Тошкент шаҳридаги 61-милиция таянч пунктида деярли 6 соат давомида ушлаб туриб, у қилган барча фото ва видеоматериалларини ўчириб юбориб, сўнг қўйиб юборишди.

Махаллий ОАВларга кўра, Янишев Тошкент Сити лойиҳаси доирасида бузиб ташланаётган уйлар яшовчилари билан суҳбатлашаётган пайтида қўлга олинган. Бу ҳудуд аҳолисига, хусусан Ўзбекистон кўчасида истиқомат қилаётганларга, расмийлар уларни иҳтиёрий равишда ўз уйларини ўн кун ичида тарк этмаса, мажбуран кўчирилиш билан таҳдид қилган.

Янишев “Настоящее время” мухбирига маҳаллий одамлар билан интервью қилгани ва уларнинг ҳикояларини диктофонга ёзгани, шунингдек бир неча фотосуратлар қилганини айтди. Бироқ икки нафар милиция ходими уни олдига келиб, унинг бунга ҳаққи йўқлигини айтишди ва Ўзбекистонда “мустақил журналист” тушунчасини йўқлигини тушунтириб, жуналистика фаолиятини юрғизиш учун бирон бир ОАВ томонидан аккредитация керак эканлигини таъкидлаб ўтишди.

“Мен журналист сифатида ўз вазифамни бажарганман ва ноқонуний иш қилмаганман”, – деди Янишев телефон орқали бўлган суҳбатда.

Сид Янишев, телеканал учун Ўзбекистондаги ҳақиқий ҳаётни акс этган бир нечта сюжет тайёрлаган. Масалан, долларни қандай сотиб олиш мумкинлиги ҳақида.

Ўзбекистонда милиция аккредитацияси йўқ журналистларга, ҳатто одий сайёҳларга Тошкент кўчаларидан фотосуратлар ва видео олишни тақиқлаб келган. Бироқ Янишев, бунга қарамай, фотосуратлар ва бир неча видеороликлар тайёрлашга муваффақ бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ...

Имон каримова шавкат мирзиёевдан онасини озод қилишни сўради

Гулнора Каримованининг қизи Имон Каримова Инстаграм орқали Шавкат Мирзиёевга мурожаат йўллаб, онасини озод қилишни сўради, деб хабар беради Uz24. Имон онаси билан учрашгани, ...

Ўзбекистонда «блогерлик фаолияти» прокуратура ҳимоясида бўлади

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси мутасаддилари иштирокида «2019 йилнинг дастлабки ...