Лавров: “Биз Украинага бостириб кирганимиз йўқ”

Туркиянинг Анталия шаҳрида Украина, Туркия ва Россия ташқи ишлар вазирлари ўртасидаги музокаралар якунланди.

Вазирларнинг ҳар бири Украинадаги урушни ўз нуқтаи назаридан баҳолашга ҳаракат қилди. Лекин бу натижа бермади. Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулебанинг айтишича, Лавров билан музокаралар жуда қийин кечган.

“Биз Россияга ўз талабларимизни билдирдик. Улар рози бўлишмади. Вақтинчалик келишувга эриша олмадик. Биз Россия талабларини бажаришдан бош тортдик”, — деди у.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳам музокаралар муваффақиятсиз якунлангани, Украинанинг талаблари бажарилмаслигини айтди. У учрашувдан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида мана шу мавзуда интервью берди.

“Биз Украина билан келиша олмадик. Россия бошқа давлатларга кўз олайтирмайди. Биз Украинага ҳам бостириб кирганимиз йўқ”, — деди у.

Учрашув Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлининг илтимосига кўра 10 март куни Анталияда бўлиб ўтадиган дипломатик форум доирасида ўтказилди. Учрашув атиги 1,5 соат давом этди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аравондаги сув омбордан 3 метрли ўлик илон топилди

Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятига қарашли Аравон туманининг Тўў-Мўюн овул ҳукуматидаги Жеке-Мисте қишлоғининг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудида, аниқроғи Кампиробод сув ...

Қозоғистонликнинг исроилликдан ками жойи йўқ!

Ўзбекистонда бир қанча давлатлар билан визасиз режим ўрнатилган. Визасиз режим ўрнатилган давлатлар фуқароларидан вақтинчалик рўйхат талаб қилинмайди. Бу яхши. Сайёҳлар ...

Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!

Мен Умида Бердиалиева Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз тумани ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим, шунингдек паспорт учун ...