Нурсултон Назарбоевга умрбодга берилган имтиёзлар

Биринчи президент ва унинг оиласига банк сири кафолатланган бўлиб, уларнинг ҳисобларига дахлсизлик берилган.

 

Қозоғистонда 2000-йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти тўғрисида конституциявий қонун қабул қилинган. Унга кўра, Нурсултон Назарбоев ва унинг оиласи дахлсизликка эга.

Қонунга кўра, Элбаси президентлик давридаги ҳаракатлари учун жиноий жавобгарликка тортилмайди. Шунингдек ҳибсга олиш, уйини тинтув қилиш ва мусодара қилиш ҳам тақиқланган.

“Элбасининг ва унинг оила аъзоларининг шахсий мулки ҳам дахлсиздир. Шу муносабат билан мулкий чекловлар қўйилмаслиги керак”, — дейилади маълумотларда.

Биринчи президент ва унинг оиласига банкнинг сири кафолатланган ва уларнинг ҳисобларига дахлсизлик берилган.

Ҳавфсизлиги

Биринчи президент умрининг охиригача давлат хавфсизлиги томонидан қўриқланади. У билан бирга яшайдиган ёки унга ғамхўрлик қилаётган оила аъзоси (ишдан кетганидан кейин) ҳам ушбу хизматдан фойдаланади.

Элбасининг ҳаёти ва саломатлиги

Президентлик ваколатини тамомлаган Элбаси Қозоғистон президентининг асосий маошининг 80 фоиз миқдордаги суммасини пенсия сифатида олади. Амалдаги президентнинг маоши ошиши билан Элбасининг пенсияси ҳам ошади. Унинг ҳаёти ва саломатлиги ҳам давлат бюджетидан қопланади. Бу миқдор Қозоғистон Президентининг йиллик асосий маоши миқдорига тенг. Президент ва унинг оила аъзолари бепул даволанади. Барча харажатлар республика бюджети ва ваколатли органлар томонидан тўланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“хушхабарлар кўпаяверсин!” деймиз …

Кеча  Аъзам ака Турғунов  қўнғироқ қилди. Кунда бир неча марта телефон орқали бўлса-да, ҳол-аҳвол сўраб туради бу Инсон. (more…)

Солиқлар йўқсиллардан эмас, тўқлардан ундирилиши керак

Ўзбекистондаги мавжуд солиқ тизими йўқсиллардан ундирилишга қаратилган. 1999 йилнинг ноябрь ойида Тошкент фонд биржасидан Шаҳрисабз туманидаги чорвачиликка ихтисослашган ...

Ватанидан айирманг

“Жоним Ватаним!”,  “Гўзал  Ватаним!”, “Тенгсиз Ватаним!”... Ушбу туйғулар билан йўғрилган сўзларни ўз ота маконида яшаб юрган қалби кенг инсонлар айтадилар. (more…)