Ўзбекистонда бензин ишлаб чиқариш ҳажми пасайди

 

 Уз.газоил  Ўзбекистон 2013 йилнинг биринчи чорагида нефть ва газ конденсатини қазиб олиш ҳажмини ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан пасайтирди. Бу ҳақда, Давлат статистика қўмитасига асосланиб, «Новий век» газетаси хабар бермоқда.

Хабар беришларича, 2013 йилнинг январь-март ойларида нефть қазиб олиш ҳажми 19,8 фоизга – 345,2 минг тоннагача, газ конденсатини қазиб олиш эса 394,3 минг тоннагача камайган. Умумий ҳисобда, углеводородлар қазиб олиш 2013 йилнинг биринчи чорагида ўтган йилнинг худди шу даврига нисбатан 12,7 фоизга камайган.

2013 йилнинг биринчи чорагида бензин ишлаб чиқариш ҳажми 272,7 минг тоннани (бу ўтган йилнинг худди шу давридаги кўрсаткичдан 0,6 фоизга кам), керосин ишлаб чиқариш 67,2 минг тонна (-23,4 фоиз), дизель ёнилғисини ишлаб чиқариш 266,8 минг тонна (+16,1 фоиз), мазут – 56,3 минг тонна (-19,7 фоиз), нефтебитум ишлаб чиқариш ҳажми эса 36,1 минг тонна (+4,9 фоиз)ни ташкил этган.

2013 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда табиий газ қазиб олиш ҳажми 9,5 фоиз бўлиб, 14,704 миллиард кубометрни ташкил этган. Сиқилган газ ишлаб чиқариш ҳажми эса 91,3 минг тоннани ташкил этиб, бу борадаги ўсиш 29,2 фоизга етган.

«Регнум» ахборот агентлигининг қўшимча қилишича, «Ўзбекнефтегаз» миллий холдинг-компаниясининг қувватлари йилига 70 миллиард кубометр табиий газ ва 8 миллион тонна суюқ углеводородларни қазиб чиқариш имконини беради.

Манба: Kun.uz.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳнат муҳожирлари ҳар йили ўзбекистонга 5 миллиард доллар юбормоқда

1 август куни Халқаро пресс-клубда «Ўзбекистонда одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашишнинг янги тизими: халқаро ҳамкорлик, устувор вазифалар ва муаммолар таҳлили» ...

Энди ўзбекистондан 100 млн сўм нақд хорижий валюта олиб чиқиш мумкин

22 октябрь куни Шавкат Мирзиёев “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририни имзолади. Ҳужжатга кўра, эндиликда жисмоний шахслар томонидан мамлакатдан 100 ...

Инглизлар фикри: ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10та энг қизиқ сабаб (видео)

Британиянинг машҳур Evening Standart газетаси инглизларни Ўзбекистонга боришга ундайдиган энг қизиқ 10та сабабни санаб ўтди. (more…)