Байден Россия Украинага “ҳужум қилиши” мумкинлигидан огоҳлантирди

АҚШ президенти Жо Байден Россия Украинага “ҳужум қилиши” мумкинлигидан огоҳлантириб, бироқ Владимир Путин ҳарбий зарба берса унинг оқибати Москва учун иқтисодий зарарлар олиб келишини  тушуниб, ўшанга риоя қилиб турганини маълум қилди.  Байден бу ҳақда 19 январь куни инаугурация қилинганига бир йил тўлиши муносабати билан ўтказилган матбуот анжуманида айтиб ўтди.

Байден агар Украинага бостириб кирса “Россия учун катта фалокат” бўлишини қўшимча қилди:

“Бизнинг ҳамкорларимиз Россия ва Россия иқтисодиётига катта зарар етказадиган ва катта зарба берадиган қадамларни қўйишга тайёр”, — деди у. Шу билан бирга Байденнинг қўшимча қилишича, Путин “тўлиқ миқёсдаги урушни истамайди” фақат вазиятни кескинлаштириш йўлларини қидирмоқда.

19 январь куни АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Киевда Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашди.

АҚШ, Британия, Канада, Франция ва Германия каби 30 га яқин аъзони ўз ичига олган НАТОга Украинани қўшиш масаласи ўтган ёзда кўриб чиқилган. Шундан кейин Россия Украина чегарасига 100 мингга яқин аскарини олиб келиб, бунга қаршилик қилган. Қўшма Штатлар ва бошқа Ғарб давлатлари Москвани “ҳужумга тайёрланаётганликда” айблаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чори бегимқулов сурхондарё вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Сурҳандарё вилояти ҳокимлиги матбуот ҳизматининг маълум қилишича, 2019 йилнинг 19 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида фаоллар йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими ...

Чет элга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузилади

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси хорижга турмушга чиққан келинлар рўйхати тузади, деб хабар қилмоқда “Дарё”. Хабарда айтилишига кўра, ушбу амалиёт авваломбор чет элга ...

Чиқиш визаси чиғириқлари

Айни пайтда фақат Ӯзбекистон ва Шимолий Кореяда мавжуд бӯлган чиқиш визаси 2019 йил 1-январдан эътиборан бекор қилинади. Бу  тӯғрисида Ӯзбекистон ҳукумати расман  эълон ...