Француз парламенти Шинжондаги “геноцид”ни қоралади

Франция парламентининг қуйи палатаси Хитойнинг Шинжон ҳудудидаги уйғур ва бошқа туркийзабон мусулмонларга қарши “инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид”ни қораловчи резолюцияни қабул қилди. Худди шундай ҳужжат аввал Буюк Британия, Нидерландия ва Канада парламентлари томонидан қабул қилинган.

20-январда Миллий ассамблея томонидан қабул қилинган қарорни 169 депутат қўллаб-қувватлади, бир нафари қарши чиқди. Ҳужжат озчилик миллатларни ҳимоя қилиш учун халқаро ҳамжамиятни  Хитойга қарши зарур чораларни кўришга чақиради. Резолюцияга қарши чиққан ягона шахс президент Эммануель Макрон партиясидаги сиёсатчи, Франция-Хитой ҳамкорлик гуруҳининг раҳбари Буон Тандир.

Йиллар давомида халқаро ҳамжамият Пекинни мусулмонларни таъқиб қилишда ва Шинжонда геноцид содир этишда айблаб келади. Ҳуқуқ фаоллари Хитойда мусулмонларни сиёсий лагерларда оммавий қамоққа олиш, меҳнатидан фойдаланиш, аёлларни мажбурий аборт қилиш, дин ва маданиятидан маҳрум қилиш каби инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда поймол этаётганини айтиб келмоқда. Пекин буни рад этиб келади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қачонгача дарахт тагига ҳожат чиқарамиз?

Ўзбекистонда жамоат ҳожатхоналарини қуриш ҳақида анчадан бери гапирилади. Ҳа, фақат гапирилади, амалий иш қилинмади ҳозирча. Туризмни ривожлантиришда ҳожатхоналар жуда зарур ...

Бирлашган араб амирликларининг президенти вафот этди

Бирлашган Араб Амирликлари президенти Халифа бин Зайд Ал Наҳайян вафот этди. Оммавий ахборот воситаларида айтилишича, президент анчадан бери касал бўлган. Бирлашган Араб ...

Шовруқ рўзимуродни ким ўлдирди? эрк ёви (ii)

(Давоми.) О, мен бундан қанчалар лаззат туйдим!  Босқинчига қарши бир–бирига қўл чўзмаган, миллий ғурурдан масуво хонларни лаънатладим!                                       ...