Блинкен Россияга огоҳлантириш сифатида санкция солишга қарши

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Россияга огоҳлантириш сифатида  санксциялар қўллаш чақириқларини рад этди. Бундай ҳаракат Ғарб Москванинг Украинага қарши эҳтимолий тажовузининг олдини ололмаслигини англатади, дейди Блинкен. Давлат котиби бу ҳақда 23-январь куни CNN телеканалида маълум қилди.

Россия қўшинларининг ишғол қилинган Қрим ва Украина билан чегара ҳудудида жойлашиши  Россия ҳужуми ечимини топган деган хавотирни уйғотди. Москва қўшни давлатга бостириб кирса, Вашингтон ва унинг Европадаги иттифоқчилари  иқтисодий санкциялар жорий қилиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Россия расмийлари ҳарбий тажовуз қилиш режалари йўқлигини айтишмоқда.

Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб ҳозирданоқ санкциялар киритиши кераклигини айтди. Унинг айтишича, Россия ҳужумидан кейин жорий қилинган санкциялар унинг давлатига ёрдам бермайди.

Блинкен юқоридаги интервьюсида “биргина рус аскари Украинага агрессив тарзда кирадиган бўлса”, АҚШ ва Европа тез ва кескин жавоб қайтариши ҳақида огоҳлантирган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хорижга чиқиш паспортини олиш учун қанақа ҳужжатлар зарур?

Адлия вазирлиги хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш учун қандай ҳужжатлар керак бўлишини яна бир бор эслатиб ўтди. Унга кўра, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини ...

Нурсултон назарбоевга умрбодга берилган имтиёзлар

Биринчи президент ва унинг оиласига банк сири кафолатланган бўлиб, уларнинг ҳисобларига дахлсизлик берилган.   Қозоғистонда 2000-йилда Қозоғистоннинг биринчи президенти ...

Ассалом  наврўз – муҳаббат  фасли!!!

Оллоҳ Одамни меҳр-муҳаббат билан яратди!.. Бир қарашда жуда оддий, жўн, аммо яна бошқача назар, бошқача мушоҳада  билан ёндошадиган бўлсак, Инсон аталмиш ўзининг  олий ва ...