Қозоғистонда Конституцияни қайта ёзиш ташаббуси кўтарилмоқда

Олмаоталик бир қатор тадбиркорлар, ҳуқуқшунослар, олимлар ва ўқитувчилар “Республикани қўллаб-қувватлаш ҳаракати” номли жамоат бирлашмасини туздилар, деб хабар беради Озодлик радиосининг қозоқ хизмати.

Хабарда айтилишича, бу ҳаракат Нурсултон Назарбоев томонидан асос солинган ва у президентлик даврида чуқур илдиз отган авторитар тузумни “суғуриб юбориш”, аниқроғи, Конституцияни қайта ёзиш ташаббуси билан чиқишган.

“Республикани қўллаб-қувватлаш ҳаракати” бу ҳақда махсус матбуот анжумани ўтказиб, маъруза қилган.   Ҳаракат раҳбари Азамат Тилеевнинг фикрича, узоқ йиллардан буён “бир одамнинг қўлида” бўлиб келган тизимни ўзгартириш, халқ ҳокимиятини тиклаш зарур. Бунинг учун Конституцияни қайта ёзиш керак.

Улар, шунингдек, йил охиригача ҳокимларни, маҳаллий кенгашлар ва парламентни тарқатиб юбориб, “янги конституция” асосида янги сайловлар ўтказишни таклиф қилишди. Тадбиркор Нурлан Эскалиев эса, мана шу ҳаракат аъзоларини ҳам давлат бошқарувига жалб этиш механизмлари зарурлигини айтди.

Агар сайлов қайта ўтказилса, “Республикани қўллаб-қувватлаш ҳаракати” ҳам иштирок этиш ниятида эканини етакчиси Азамат Тилеев маълум қилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистон ва қозоғистон “йўл харитаси”ни ишлаб чиқмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон Ишчи гуруҳи яқин беш кун мобайнида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади. (more…)

Баҳодир хон туркистон: ҳозирги сиёсат натижалари қимматга тушиши мумкин

Баҳодир Хон Туркистон Ўзбекистонга, амалдаги ҳукуматга душман эмас, дўст! У мухолифат сафига ўтган кунидан, “Бирдамлик”ка асос солганидан то шу пайтгача ўзининг давлат ...

Fergana.ru сайти президент мирзиёевнинг куёвига оид ўз хабарини рад этди

Президент Мирзиёевнинг катта куёви Ойбек Турсунов шу кунда Тошкентда, деб хабар қилди fergana.ru сайти 7 сентябрда эълон қилган раддиясида.“Ўзбекистон президентининг куёви ...