Фирдавс Абдухалиқовни коррупцияга алоқадорлиги айтилмоқда

Кинематография агентлиги директори ва субсидия маблағларини тақсимлаш бўйича қарорлар қабул қилиш ваколатига эга Бадиий кенгаш раиси Фирдавс Абдухалиқов коррупцига алоқадорлиги тасдиқлангани тўғрисида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 24 янаварь куни  маълум қилди.

Расмий билдирувда таъкидланишича, субсидия маблағларини Абдухалиқов ўзининг яқин қариндошлари орасида тақсимлаган. Жумладан, Фирдавс Абдухалиқов рафиқаси  Шарапова Ф., таъсисчи бўлган ширкатга субсидияларнинг 70 фоизини, қизи Рашидова А.,га 20 фоизини, ўғли  Абдухаликов А.,га 10 фоизини ўтказган.

Коррупцияга қарши кураш агентлигининг иддао қилишича, Фирдавс Абдухалиқов алоқадор бўлган ширкатларга сериалларни суратга олиш учун камида 8 миллиард сўмлик маблағ ўтказиб берилган.

“Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганиш натижалари бўйича тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун Бош прокуратурага юборилди”, -дейилади расмий хабарда

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...

Нодир тўрақуловнинг қудасига қарашли яна бир метан газ қуйиш шохобчаси сотувга қўйилди

Ўзбекистон Ҳарбий судининг тегишли ҳукмига кўра, собиқ МХХ ходими Нодир Тўрақулов ва унинг қудаси Эркин Норқобилов томонидан жиноий фаолиятидан олинган даромадларни ...

Voa: “ўзбекистонда коррупцияга қарши реал кураш қачон бошланади?”

Гулнора Каримова ва Гаяне Авакян Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар вазирлигига кўра, коррупцияга қарши кескин кураш кетмоқда. Қай мартаба эгаси бўлмасин, ...