Тожикистон чегарасидаги қирғиз қишлоқларининг аҳолиси эвакуация қилинмоқда

Айни пайтда Қирғизистоннинг Боткен туманидаги Боткен-Исфана йўлининг Тўрт-Кўча қисмига чегарадош Уч-Тепа, Ўрта-Бўз, Оқ-Татир, Оқ-Сой, Самарқанддек қишлоқлари аҳолиси Равот қишлоғига эвакуация қилинмоқда. Бу ҳақда Равот қишлоҳи раҳбари Бақит Турдуев маълум қилди.

Маълумотларга кўра, айни пайтда ушбу қишлоқлардан 7-8 оила Равот қишлоғига олиб келинган.

Қирғизистон чегара хизматининг маълумотларига кўра, Боткен туманининг Уч-Тепа ҳудудида отишма давом этмоқда.

Соат 17:00 дан 18:30 гача Тожикистон фуқаролари Боткен туманидаги Боткен-Исфана йўлининг Тўрт-кўча қисмини тўсиб қўйишди. Чегара хизматининг Боткен вилояти бошқармаси бошлиғи Қиялбек Тўлўнбаев ва Боткен чегара отряди командири Рустам Миршокиров вилоятга келиб музокаралар ўтказишган. Сўнгра соат 19:30 да Тўрт кўча йўли қайта очилган.

Бироқ соат 19:35 атрофида Тожик томони Боткен вилоятининг Уч-Тепа ҳудудидан ўт очганидан сўнг вазият кескинлашган. Тўрт-Кўча ва Уч-Тепа ҳудудларида, Қирғизистон ва Тожикистон чегарачилари отишиб, тожикистонликлар миномёт ва гранаталардан фойдаланганини қирғиз чегарачилари маълум қилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Пензада ўз ватандошини бўғиб ўлдирган ўзбекистонлик 7 йилга қамалди

Ўз ҳамкасби ва ҳамюртини иш юзасидан юзага келган можаро оқибатида ўлдирган Ўзбекистон фуқароси Пензада 7 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда  Sputnik Тергов ...

Ҳинд тўйида 13 киши қудуққа тушиб, ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги тўй чоғида 13 киши қудуққа тушиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди. Маълум бўлишича, воқеа 16-февраль куни ...

Тошкентда 15 ёшли ўсмир бошқараётган «матиз»  йўл ўртасида турган электр узатувчи темир устунга бориб урилди

Тошкент шаҳар ИИББ Учтепа туманида содир бўлган ЙТҲ борасида маълумот берди. Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 5.00да Тошкент халқа йўлининг Учтепа тумани ҳудудидан ўтувчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400