Ҳинд тўйида 13 киши қудуққа тушиб, ҳалок бўлди

Ҳиндистон шимолидаги Уттар-Прадеш штатидаги тўй чоғида 13 киши қудуққа тушиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди.

Маълум бўлишича, воқеа 16-февраль куни Ҳиндистоннинг“Халди” маросими чоғида, келин-куёв юзларига куркума пастасини сураётган вақтда содир бўлган.

Маросимни томоша қилиш учун келган аёллар ва болалар қудуқ тепаси ва атрофида туришган. Натижада қудуқнинг тунука қопқоғи оғирликни кўтаролмай синиб кетган.

Фалокатга 20 дан ортиқ киши дучор бўлган. Улардан 11 нафари қудуқ ичида вафот этган. Қолганлари шифохонага етказилиб, у ерда яна икки нафари вафот этган.

Уттар-Прадеш бош вазири Йоги Адитянат қурбон бўлганлар оилаларига ёрдам бериш ўтиничи билан туман ҳокимиятига мурожаат қилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда 4 нафар фарзандни онаси ўз жонига қасд қилди

2019 йилнинг 17 июль куни тахминан эрталабки ўнлар атрофида 1977 йилда туғилган Г. Ҳ исмли аёл Дарғом каналига ўзини ташлаб, жонига қасд қилган. Бу ҳақда “human.uz” нашри ...

Хивада бир неча уйлар ёнди

2019 йилнинг 11 август куни соат 14:05 да Хива шаҳар “Сангар” МФЙ Элобод кўчасидаги 9, 11 ва 7-уйларда ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб ...

Шоирларин эъзозлар ҳар юрт

27 ноябр куни Тожикистон Республикаси Суғд областининг Жаббор Расулов туманида шеърият кечаси ташкил этилди. (more…)