Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати илк бор у билан учрашди

Бир ярим ойдан буён Тошкентдаги МХХ тергов изоляторида ушлаб турилган журналист Бобомурод Абдуллаевнинг адвокати сешанба куни илк бор ўз ҳимоясидаги шахс билан учрашган.

Мақола Би-би-си сайтидан олинди

Адвокат Тўлқин Орифжоновнинг ҳибсдаги журналист билан учрашгани ҳақидаги хабарни Би-би-сига Бобомурод Абдуллаевнинг аёли Катя Балхибаева тасдиқлади.

Унинг сўзларига кўра, учрашув МХХ томонидан ташкил этилган ва унда адвокат ҳамда маҳбусдан ташқари тергов мулозимлари ҳам иштирок этган.

“Худди мен билан учрашгандаги сингари, беш киши қатнашибди”, – деб айтди Катя Балхибаева.

Би-би-сига маълум бўлишича, адвокат Бобомурод Абдуллаевдан қийноққа солиниб-солинмагани ҳақида сўрамаган.

Аммо мустақил ҳуқуқ фаоли Суръат Икромовнинг адвокатдан иқтибос келтиришича, у Бобомурод Абдуллаевда қийноқ белгиларини кўрмаган, маҳбуснинг ўзи ҳам қийноқлардан шикоят қилмаган.

Тўлқин Орифжонов журналистни ҳимоя қилиш учун унинг оиласи ва жамоатчилик вакиллари томонидан ёлланган мустақил адвокатдир.

Бобомурод Абдуллаевни ҳибс қилиш ҳақида Юнусобод туман маҳкамаси шу йилнинг 1 октябр куни чиқарган ажримда номи келтирилган адвокат Шарипов Ш.М ҳақида ҳозирга қадар ҳеч нарса маълум эмас.

Бу Бобомурод Абдуллаевнинг шу йил 27 сентябрда ҳибсга олинганидан буён адвокат билан илк учрашувидир.

Аввалроқ МХХ журналистнинг оиласига мустақил адвокатдан воз кечиш борасида босим ўтказгани хабар қилинганди.

Журналист оила-аъзолари, жумладан, онаси Гавҳаржон аянинг у билан учрашишга рухсат беришни сўраб, тергов идораларига қилган мурожаатлари натижа бермаган.

44 ёшли Бобомурод Абдуллаев расман “Усмон Ҳақназар”имзоси остида “амалдаги тузумни ўзгартиришга чақирувчи” мақолалар чоп этиш ва Ўзбекистонда “инқилоб қилиш”га уринишда гумонланмоқда.

Халқаро Амнистия ва Ҳьюман Райтс Уотч инсон ҳақлари ташкилотлари Ўзбекистон ҳукуматининг Бобомурод Абдуллаевни зудлик билан ва шартсиз ҳибсдан озод этишга чақирганлар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Красноярскда ўзбек гилосининг бир килограмми 7,6 доллардан сотилмоқда

Красноярскдаги мева-сабзавот дўконлари ҳамда супермаркетларда Ўзбекистонда етиштирилган гилос пайдо бўлди, деб ёзади “Кун.уз” сайти. «Проспект мира» ...

Фарғонада ҳарбий хизматга жўнатиш учун 500 доллар олган аёл қўлга тушди

Фарғонада муддатли ҳарбий хизматга жўнатишни ваъда қилиб 500 долларни қўлга киритмоқчи бўлган фирибгар аёлнинг қилмиши фош бўлди, дея хабар беради «ЎзА». А. О. қўшниси А.Р ...

Осон эмас мусофирга, осон эмас…

Россияга ўйнагани борган эмас, Руслар кулиб уни кутиб олган эмас, Чин айтяпман, айтганларим ёлғон эмас Осон эмас мусофирга, осон эмас... *** Мусофирлик нималигин борган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400