Бразилия президенти суд маҳкамасида сўроқ қилинади

Бразилия суди 28 январь куни президент Жаир Болсонаруни сўроқ қилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берди.

Жаир Болсонару ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида 2018-йилги Бразилия президентлик сайловлари пайтидаги махфий ҳужжатлар суратини жойлаштирган эди. Унда Олий сайлов суди тизимига ҳужум қилиш кўриб чиқилаётгани ҳақида маълумотлар бор эди. Шу муносабат билан Бразилия Бош прокуратураси яна бир жиноий иш қўзғатиб, президентни судга берди.

Аввалроқ Бразилия президенти Жаир Болсонару бир вақтнинг ўзида тўққизта жиноятда айбланган эди. Сиёсатчи фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини поймол қилган, шунингдек бундай хатти-ҳаракат унинг лавозимига мос келмайди, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қирғизистонда цирк ҳодимлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзишди

Қирғизистон давлат циркида фаолият олиб бораёт 30 дан ортиқ артист, труппа раҳбарлари ишдан кетиш бўйича ариза ёзди. Бу ҳақда  “Азаттык” радиосига циркдаги “Ёш Қирғизистон” ...

Самарқандда вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади берилган

28 февраль куни Самарқандда вилоят Перинатал марказида вафот этган қиз чақалоқ ўрнига ўғил боланинг жасади бериб юборилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда ...

Интерпол раҳбари ғойиб бўлди

Франция полицияси Интерпол раҳбари Мэн Хунвэйнинг йўқолиб қолиши ҳолати бўйича тергов бошлади. Бу ҳақда Кун.Уз нашри хабар қилмоқда. Фото: AOP Хабар берилишича, 64 ёшли Мэн ...