35 давлат ўз фуқароларига Украинани тарк этишни тавсия қилди

Сўнгги кунларда ўз фуқароларига Украинани тарк этишни маслаҳат берган давлатлар сони ортиб бормоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, бундай таклифлар 35 давлат фуқароларига билдирилган.

Аввалроқ 20 га яқин давлат ҳарбий можародан қўрқиб, ўз фуқароларига Украинани тарк этишни маслаҳат берган. Улар орасида Австралия, Буюк Британия, Латвия, Исроил, Канада, Греция, Янги Зеландия, Нидерландия, Норвегия, АҚШ, шунингдек, Финляндия, Черногория, Эстония, Жанубий Корея, Япония, Белгия, Германия ва Литва бор.

Кувайт, Ироқ, Италия, Испания, БАА, Саудия Арабистони, Швеция, Словения, Иордания, Фаластин, Марокаш, Люксембург, Багама ороллари, шунингдек, Шимолий Македония, Албания, Болгария, Баҳрайн ва Кипр кеча тунда рўйхатга қўшилди.

Ўз навбатида, Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррель Европа Иттифоқи Украинадаги дипломатик ваколатхоналарини ёпмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, 11 февраль куни АҚШ Давлат котиби Россия исталган вақтда, жумладан Пекин Олимпиадаси вақтида ҳам Украинага ҳужум қилиши мумкинлигини айтган эди. АҚШ президенти Жо Байден Россиянинг Украинага “бостириб кириш” кунини 16-февралга белгилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда йил бошидан бери 1 954 нафар шахс озодликдан маҳрум қилинди

2019 йилнинг биринчи чорагида жиноят ишлари бўйича судлар томонидан 9 946 нафар шахсга нисбатан 7 750 та иш кўриб чиқилди. Мазкур кўрсаткичлар 2018 йилнинг шу даврига ...

Иқрор

Ўткир Қаламтебратар  Газетада ишлардим. Муҳарриримиз олдига чақириб, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилган "улкан" ишлар, тиббиётнинг ...

Лукашенко: “россия бу урушда ютқазмайди, буни 100% биласиз”

Беларус президенти Александр Лукашенко Россия-Украина можаросига тез орада барҳам берилишини айтди, деб хабар беради БелТА. “Ишончим комилки, бу можаро яқин келажакда тинч ...