Сомалилик болалар шошилинч ёрдамга муҳтож

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ) Сомалидаги қурғоқчиликдан жабр кўрган 1,4 миллион болага шошилинч ёрдам кўрсатишга чақирди.

ЮНИCEФ томонидан берилган ёзма баёнотда, қурғоқчилик туфайли 4 миллиондан ортиқ киши шошилинч ёрдамга муҳтож бўлган ўлкага ёрдам тезлаштирилмаса, гуманитар вазият янада ёмонлашиши мумкин.

Маълумотларга кўра, жорий йилда 1,4 миллион боланинг чорак қисми тўйиб овқатланмасликдан азият чекади.

ЮНИCEФ халқаро ҳамжамиятни инсонпарварлик ёрдамини оширишга чақирди. Март ойи охирига қадар 100 мингта тайёр тиббий озиқ-овқат пакетларини харид қилиш учун 7 миллион доллар керак бўлиши айтилмоқда.

ЮНИCEФ вакили Анжела Кирни бундай миқёсдаги гуманитар инқирозлар болаларга мутаносиб равишда таъсир қилмай қўймайди.

“Бу йилги кўрсаткичлар жуда юқори. Шошилинч чора кўрилмаса, минглаб болалар ўлим хавфи остида қолади”, – дейди у.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Шарқий Африкада 1980-йиллардан бери содир бўлган энг даҳшатли қурғоқчилик тўлқини13 миллионга яқин одамни очликка дучор қилганини маълум қилади.

Сўнгги икки ойда 700 минг қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари нобуд бўлган Сомалида 2011 йилда қурғоқчилик ва озиқ-овқат инқирози туфайли 260 мингга яқин одам ҳалок бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сув босган ҳудудларда 5 969та турар ва 277та нотурар жой объектига зарар етган – «давергеодезкадастр»

Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди. Фото: Давергеодезкадастр Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув ...

Дилмурод саййид: баҳор соғинчи (шеърлар)

АССАЛОМУ  АЛАЙКУМ! Аллоҳнинг марҳамати ва куюнчак Инсонларнинг дуоси билан яқинларим бағрига қайтдим! (more…)

Дунёни ларзага келтираётган хабар

Айтишларича, инсон қалбида забт этилмаган ва ҳис қилинмаган гўзал туйғуларни фарзанд қувончи ҳадя қилар экан. Чиндан ҳам, болалар бизга ҳаётнинг энг гўзал туйғуларидан ...