Бутун дунё Россиянинг қарорига қарши

Бутун дунё Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини тан олиш ҳақидаги оғзаки қарорига норозилик билдирмоқда.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг Россия Украинани босиб олиш учун баҳона қидираётганини ва НАТО Россиянинг қарорини қоралаганини маълум қилди.

Столтенберг, Россия ҳам ўрин олган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг 2015-йилда  Украинанинг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва мустақиллигини тан олганини эслатиб, “Донецк ва Луганск Украинанинг бир қисмидир” деди.

Европа Иттифоқи комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен, Европа Иттифоқи кенгаши раиси Чарльз Мишел ва Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жосеп Боррел баёнот қилиб, Россиянинг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини тан олиш қарорига норозилик билдирди.

Қўшма баёнотда бундай дейилади? “Ушбу қарор халқаро ҳуқуқга, Украинанинг ҳудудий яхлитлиги ва Минск келишувига зиддир. Европа Иттифоқи ва унинг иттифоқчилари Украина билан бирдамлик учун норозилик билдиради”..

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россия Федерациясининг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини оғзаки тан олиш қароридан қаттиқ хавотир билдирди.

АҚШ  бўлса аниқ қадам ташлаб, Россия томонидан тан олинган ҳудудлар билан савдо қилишни тақиқлаганини эълон қилди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ҳам ёзма баёнот бериб, Россия Президенти Владимир Путиннинг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини оғзаки тан олишини қаттиқ қоралаган.

 Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон “Путиннинг қарори халқаро ҳуқуққа зиддир”, деди. Жонсон Москвага қарши санксиялар жорий этишини маълум қилди.

Франция бўлса Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишини ўтказишга чақирди.

Франция президенти Эммануэль Макрон Россия президенти Владимир Путиннинг қарори халқаро қонунларга зид эканини айтиб, Европани бу мамлакатга қарши санкциялар қўллашини талаб қилди.

Италия ташқи ишлар вазири, Япония ташқи ишлар вазири ва Япония бош вазири Кисида Фумио ҳам Россиянинг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини оғзаки тан олганини қоралади.

Кисида Фумио Россиянинг ҳаракатларини Украина ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига ҳужум деб атади.

Австрия Бош вазири Скотт Моррисон ҳам Путинга норозилик билдириб, “Россия қайта қадам ташлаши керак” деди.

Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Россия Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини оғзаки тан олишдан воз кечиши кераклигини айтди.

Қозоғистон ташқи ишлар вазири Мухтор Тилеуберди Қозоғистон Россиянинг бу қарорини қабул қилмаслигини айтди.

Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ҳам Миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишида Украина мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигига ҳурмат кўрсатилиши кераклигини билдириб, мамлакатнинг инқирозини  тинч йўл билан ҳал қилинишига ҳисса қўшишини айтди.

Грузия, Словения, Чехия, Нидерландия ва Ирландия ҳам Россиянинг Донецк Халқ Республикаси ва Луганск Халқ Республикаси суверенитетини оғзаки тан олишига норозилик билдирди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«буюк келажак» эксперти ўзбекистонда икки фуқаролик жорий этишни таклиф қилди

"Буюк Келажак" эксперти Нур Парпиев Ўзбекистонда икки фуқароликни жорий этиш таклифи билан чиқди. Унинг бу ҳақдаги мақоласи ЎзА томонидан эълон қилинди. Қуйида мақола тўлиқ ...

Бош прокуратура фермер қарздорлиги туфайли ўз жонига қасд қилганлиги юзасидан баёнот берди

Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида фермер хўжалиги раҳбари фуқаро С.Б. 6 ноябрь куни соат тахминан 11:30 ларда яшаш хонадонининг қўшимча қурилган омборхонадасида арқон билан ...

Ўзбекистон йил бошидан буён 1,2 млрд долларлик олтин сотди

2019 йил январь-февраль ойларида экспорт ҳажми 3,03 млрд долларга (ўсиш суръати 20,4%) тенг бўлди. Иллюстратив фото Экспорт таркибида товарлар 86,6% улушга эга бўлиб, булар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400